Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бербатов: «Лаънатланган Кейн? Қўйсангизчи!»

Бербатов Кейннинг “Бавария”даги ўйинлари ва у ҳақидаги танқидларга кескин жавоб берди.

"Ҳарри Кейн ҳали ҳам голлар урмоқда ва бу уни хурсанд қилаётганига аминман. Агар “Бавария” натижаларига қарайдиган бўлсак, улар совринлар учун курашмоқда. Тўғри, улар Леверкузен клубидан 5 очко ортда қолмоқда. Клуб совринсиз қолса, Кейн хафа бўлиши аниқ. Футбол ҳам баъзида шафқатсиз бўлиши мумкин. Лекин ҳеч нарса аниқ эмас. “Бавария”да соврин учун курашиш имконияти ҳали ҳам бор. Мен Ҳарри клубда бахтли деб ўйлайман, чунки у голлар урмоқда.

Ҳарри Кейн лаънати?! Бу аҳмоқгарчилик ва Кейнга нисбатан ҳурматсизлик! Бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламайман. Баъзида футбол ва ҳаёт шундай ишлайди. У жуда кўп гол ураётган бўлса-да, жамоа натижалари унчалик ҳам яхши эмас. Демак, ҳужумчи ўз ишини қилмоқда. Одамлар бошқа позицияларга қарашлари керак. Улар бор имкониятларидан фойдаланишяптими? Жамоанинг ҳимояда муаммолари бор, улар кўп гол ўтказиб юбормоқда,—дейди собиқ футболчи.

Бербатов таъкидлаганидек, “Бавария” омадсизлигида Кейннинг айби йўқ. Собиқ  “Тоттенҳэм” ҳужумчиси бир нечта рекордларни янгиламоқда. У Бундеслига доирасидан ўрин олган 21 ўйинда иштирок этиб, 24та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо у бошқа жамоадошлари каби “Байер” клуби дарвозасига йўл топа олмади. Шундан кейин ОАВ томонидан Англия сардорига нисбатан танқидий фикрлар кўпайди.

“Бавария” кейинги турни 14-ўринда бораётган “Боҳум” клубига қарши ўтказади. Ушбу ўйиндаги ғалаба мухлислар ва медиа ходимларининг бир оз тинчланишини таъминлаши мумкин.

Киритилди: 17.02.2024 22:14. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.