Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Германия чемпионлигини ким қўлга киритади: жамоаларнинг имкониятларини баҳолаймиз

Узоқ вақт давомида биринчи марта Германия Бундеслигаси чемпиони ўзгариши мумкин, чунки "Бавария" охирги марта 2011/12 йилги мавсумда, Юрген Клопп бошқарувидаги "Боруссия Дортмунд" ўзининг энг юқори чўққисига чиққанида олтинни совға қилган эди. Бугун Германиядаги жамоаларнинг имкониятини баҳолашга уруниб кўрамиз.

"Штутгарт"

“Штутгарт” янги мавсумни шиддат билан бошлади, дастлабки саккизта ўйинда еттита ғалаба қозонди, бироқ вақт ўтиши билан жамоа барқарорликни йўқотиб, яхши серияларни мунтазам мағлубиятлар билан алмаштира бошлади. 22 турдан кейин “Штутгарт” ҳисобида 46 очко бор, пешқадам “Байер” эса 61 очкога эга. Шу сабабдан, “Штутгарт”нинг чемпионликни қўлга киритиш имконияти иллюзиядек кўринади, аммо клуб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга қодир.

"Боруссия Дортмунд”

Эдин Терзич жамоаси ўтган мавсумни аъло даражада ўтказди, аммо охирги турда Германия чемпионати олтин медалларидан маҳрум бўлди. “Боруссия” янги мавсумда яна-да кучайиб бораётгандек туюлди, аммо Жуд Беллингемни йўқотиш жамоа ўйинига катта таъсир қилди. Эндиликда “бамблар” пешқадам “Байер”дан 20 очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Терзич ёзда "Боруссия"дан четлатилиши ҳақида миш-мишлар бор ва ҳозирча бу маълумотга ишонмаслик учун асос йўқ.

"Бавария"

"Бавария"нинг гегемонлиги ўтган мавсумда тўхтатилиши мумкин эди, аммо Дортмунднинг "Боруссия"си Бундеслиганинг сўнгги турида аутсайдерга имкониятни бой бериб, мюнхенликларга чемпионликни тақдим этди. Ҳозирги мавсумда Томас Тухель жамоасида нафақат кадрлар, балки ўйин билан боғлиқ муаммолар ҳам кўп. "Бавария" аллақачон барча турнирларда кетма-кет уч марта мағлуб бўлган ва бу жамоада анчадан бери содир бўлмаган эди. Бундай натижалардан сўнг ОАВда бир қатор футболчилар Тухелнинг бош мураббийлик фаолиятидан норози бўлгани, футболчилар эса Тухель бошқарувда қолса, ёзда жамоани тарк этишга ҳам тайёр экани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.

“Байер”

Хаби бошчилигидаги “Байер” Европа футбол мавсумининг асосий кашфиёти ҳисобланади. Мавсумнинг катта қисми аллақачон ўтиб кетганига қарамай, Леверкузен жамоаси ҳали ҳам топ лигаларда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда. 10 февраль куни "Байер" "Бавария"га қарши ўйин ўтказди ва унда янги чемпион ҳақидаги деярли барча саволлар олиб ташланди.

Киритилди: 24.02.2024 13:48. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.