Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рейтинг: Самарадорлик силсиласи

Европада футбол мавсуми тобора энг юқори нотага чиқмоқда.

Transfermarkt портали эса ўйинлар занжирига парво қилмай, 9 апрель ҳолати бўйича мавсум-2023/2024нинг энг самарадор футболчиларидан ўзига хос олтилик рўйхатини тузди. Бунда қитъанинг энг кучли 5та лигаси вакилларининг барча турнирлардаги голлари ва ассистлари ҳисобга олинган. Хўш, футбол локомотивида «Гол+пас» тизими бўйича кимлар олдинда боришмоқда?

5-6-ўринлар. Олли Уоткинс. «Астон Вилла» ҳужумчиси 9 апрелга қадар ўзи иштирок этган турнирларда жами 22та гол уриб, бунинг ёнига 10та самарали узатмани ҳам қўшиб қўйди. 32 очко!

5-6-ўринлар. Пьер-Эмерик Обамеянг. «Марсел»да гўёки бирданига иккинчи ёшлигини бошлаб юборган габонлик ҳужумчи ҳам 32 очко йиғди 9 апрелга қадар. Фарқи шуки, Обамеянгда голлар сони 23та, ассистлар эса 9та.

3-4-ўринлар — Эрлинг Холанд. Норвегиялик «йиртқич» олинган давр мобайнида «Манчестер Сити» учун 29та гол ҳосил қилди. У шунингдек, 6 марта гол ҳаммуаллифи бўлди - 35 очко.

3-4-ўринлар — Муҳаммад Салоҳ. «Ливерпул»нинг мисрлик етакчиси самара келтириш борасида Эрлинг Холанддан асло қолишаётгани йўқ. Тўғри, Салоҳ ҳисобидаги 35 очкода икки бўғин улуши бошқача: 22та гол ва 13та ассист.

2-ўрин — Килиан Мбаппе. Франциялик ҳужумчи ёзда «ПСЖ» билан муносиб хайрлашиш йўлида нақ 39та гол урди ва 8та ассист ҳам тўплади. Хуллас, «Гол+пас» тизими бўйича 47 балл.

1-ўрин — Харри Кейн. Англиялик ҳужумчига ачинасан киши. Соврин ишқида «Тоттенхэм»дан кўнгил узиб, тинмай чемпион бўладиган ва кубок ютадиган «Бавария»га ўтган футболчи ҳамон ўз ишини зўр бажармоқда - 9 апрелгача барча турнирларда 37та гол ва 12та самарали узатма. Аммо шуниси борки, Мюнхен клуби совринлардан узоқлашди...

P. S.: эътиборга олиш керак, бу рейтинг ҳафтадан ҳафтага ўзгариб боради. Мисол учун, рўйхатга тушган Олли Уоткинс, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Гарри Кейн ўтган ҳафта ўртасидаги еврокубок баҳсларида ўз статистикаларини яхшилашди. Қолаверса, бунга ҳафта охиридаги тур ўйинлари натижалари ҳам ҳисобга киритилмаган.

Киритилди: 16.04.2024 23:55. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.