Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Мюнхенлик 19 ёшли футболчи октябрь ойи охиридан буён профессионал даражада 17та ўйин ўтказди, шундан 10тасида бошланғич таркибдан жой олди. Март ойида эса Павлович илк марта Германия миллий жамоаси йиғинига чақирилди, тўғри, бетоблиги туфайли дебюти кечиктирилди. Муҳими, иқтидорли ярим ҳимоячи сафга қайтгач, дарҳол «Бавария»нинг «Кёльн»га қарши ўйинида майдонга тушди. Мюнхен суперклуби расмий сайти эса умидли футболчини махсус суҳбатга чорлаб, у билан ҳаётининг энг қизғин даври, миллий жамоага номзод эканлиги ва мақсадлари юзасидан гурунглашди.
«Бавария» раҳбарияти Александар Павлович ўйинидан мамнун. Охирги маълумотларга қараганда, Германия гранди футболчига яхшиланган шартлар асосида янги битим таклиф этишга тайёр. Павлович ва «Бавария» ўртасидаги айни шартнома эса 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Ёш ярим ҳимоячи жорий мавсум Мюнхен жамоасининг 17та ўйинида қатнашиб, 2тадан гол ва узатма расмийлаштирди.
- Салом Алекс, хавотирли бетобликдан кейин майдонга хотиржам қайтдингиз. Ҳозир аҳволингиз қандай?
- Мутлақо яхшиман! Мана, «Кёльн»га қарши баҳсда майдонга қайтдим ва бундан бениҳоя хурсандман. Энди ўз устимда қаттиқ ишлашда давом этаман, албатта. Муҳими, бемалол шуғулланишга халақит берадиган қандайдир муаммони сезмаяпман.
- Табиийки, хасталикликдан кейин асосий мақсадингиз тайин - имкон қадар спорт формасини тиклаш. Умуман, «Бавария»даги ролингизни қандай кўряпсиз?
- Ҳа, бош вазифам - ҳар доим жамоага имкон қадар сифатли тарзда ёрдам бериш. Қайси позицияда ўйнашим, майдонда ёки ташқарида бўлишимдан қатъий назар, бу ёндашув ўзгармайди. Хуллас, камолот сари юришда бор кучимни сарфлайман. «Бавария»нинг бошланғич таркибидан муқим жой олишнинг бошқа йўли йўқ.
- Агар кутилмаган хасталик халақит бермаганида, катта эҳтимолки, март ойида Германия миллий жамоасидаги дебютингизни нишонлардингиз. Юлиан Нагельсманн чорловини қандай қабул қилдингиз? Саломатликка боғлиқ муаммо туфайли дебютингиз кечикканидан сиқилмадингизми?
- Германия терма жамоасига номзод футболчилар қаторига киришнинг ўзи катта шараф ҳисобланади. Жаноб Нагельсманн мен билан боғланганида, очиғи, ўзгача ғурур ҳиссини туйдим. Ўша ҳолатимни тўлиқ тасвирлолмайман. Эҳтимолки, ҳеч қачон ўзимни бундан яхшироқ ҳис қилмагандирман. Асосийси, мураббий билан самимий суҳбатлашдик ва айтишим мумкинки, бир-биримизни етарлича яхши билиб олдик. Бинобарин, мавсумолди йиғинларида Юлианнинг қўл остида бир неча марта машғулот ўтагандим. Тушунарлики, халқаро йиғинга бориш имконияти топилмаганидан қаттиқ асабийлашдим, бироз аччиқландим ҳам. Зеро, жомадонни тайёрлаб қўйган ва ўзимни кўрсатишдан умидвор эдим. Хуллас, анча қийналдим, лекин кейинчалик бор диққатни имкон қадар тезроқ тикланиш ва қайтишга қаратиш зарурлигини теран англадим. Ҳозир эса хотиржамман, бор эътиборим «Бавария» билан олдимизда турган вазифаларни бажаришга қаратилган. Мавсум финишида ўзимни кўрсатиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишим ўз-ўзидан тайин.
- Терма жамоа номзодлари қаторига кириш - бу сўнгги бир неча ой давомидаги меҳнатингиз учун ўзига хос мукофот. Зеро, декабрь ойи ўрталаридан эътиборан мунтазам равишда бошланғич таркибда майдонга тушдингиз, бу орада голларингиз ҳисобини очишга улгурдингиз, яна ЧЛ 1/8 финалида иштирок этдингиз. Ҳаётингизнинг энг ҳаяжонли ва қайноқ нуқтаси шуми?
- Нафақат қайноқ ва ҳаяжонли, балки энг ажойиб давр ҳам. Ҳозир клубдаги ҳар бир дақиқадан борича завқланяпман. Ахир ўзим севган клубдаман, ажойиб жамоадошлар билан майдонда бирга бўлиш - жуда қизиқарли ва ёқимли.
- Ортга назар ташласак, тахминан 1 йилча олдин Минтақавий лигада, яъни ҳаваскорлар даражасида дебют қилгандингиз. Ҳаммаси шу қадар тез ривожланиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмидингиз?
- Тўғриси, бундай тезликни англаш қийин. Ахир атиги 1 йил олдин «Грюнвальдер» стадионида илк марта майдонга тушгандим, энди эса «Бавария»дек жамоанинг 17та ўйинида қатнашишга улгурдим. Бунақасини ақлга сиғдириш осон эмас. Қисқаси, фаолиятим шундай ривожланишини сира ўйламагандим. Ўзи табиатан ўйиндан ўйинга қадам босишга мойилман. Яъни келажакка кўп ҳам қарайвермайман.
- Ҳаваскорлар лигасидаги собиқ жамоадошларингиз ва мураббийларингиз билан алоқа сақланиб қолганми ёки...?
- Ҳозиргача собиқ жамоамнинг барча ўйинларини имкон доирасида кузатишга ҳаракат қиламан. Экран қаршисида бўладими ёки «Грюньвалдер» аренасида - бунинг фарқи йўқ. Масалан, ҳалигача йигитлардан Маттео Перес Винлёф билан мунтазам гаплашиб турибман. Шунингдек, ёрдамчи мураббий Тешке ва физиотерапевтлар билан ҳам тез-тез алоқага чиқиб турибман. Зебенерда учрашиб қолсак ёки телефонда алоқа ўрнатсак, ҳар доим ёқимли суҳбат кетади. Ўзаро бироз ҳазиллашамиз ҳам.
- Мавсум давомида профессионал футболга кўникиш жараёнида айнан қайси жамоадошларингизга кўпроқ эътибор қаратдингиз?
- Ҳаммага, чунки таркибдаги барча йигитлар жаҳон даражасидаги футболчилар ҳисобланишади. Бундай юқори ақлий ва техник савия ичида ҳали кўп нарсаларни ўрганишим керак. Умуман, жамоада барча йигитлар ва мураббийлар мени жуда яхши қабул қилишди, ўз ёрдамларини аяшмади.
- Ўйин услубингизни қандай тавсифлайсиз, энг кучли томонингиз қайси?
- Одатда ярим ҳимоя марказида ўйнашни афзал кўраман, чунки кураш доирасида бўлишни ёқтираман. Кучли жиҳатим ҳақида эса бошқалар гапиришгани маъқулроқ.
- Катталар футболида тажрибангиз кўп эмас. Қизиқ, бундай хотиржамлик, эркинликни қаердан оласиз?
- Шунчаки, футболни яхши кўраман ва ташқи шароитлар таъсирига йўл қўймайман. Майдонда ўз ишимни сифатли бажарсам, бас.
- «Бавария» мухлислари январь ва февраль ойларида сизни жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида тан олишди. Ушбу эътироф нимани англатади?
- Ўйиним мухлислар томонидан қадрланаётганидан миннатдорман. Бу ўз навбатида масъулиятни оширади. Умид қиламанки, келажакда янада тез-тез ой лауреати бўламан.
- Мавсумнинг қолган қисми учун аниқ шахсий мақсадингиз борми? Жумладан, Германия миллий жамоасига қайта чақирилишни ўйлаяпсизми?
- Қайтараман, терма жамоага номзод бўлишнинг ўзи ажойиб ҳис-туйғуларни тақдим этди. Аммо ҳозирги ҳолатда тўлиқ эътиборим «Бавария» билан олдинда турган вазифаларни бажаришга қаратилган. Қисқаси, клубга иложи борича ёрдам беришни хоҳлайман. Агар буни уддаласам, яъни барқарор равишда яхши ўйнаб турсам, ўз-ўзидан Нагельсманн назарига тушаман эртами-кеч.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Боруссия Д | 68 | 114 |
2 | Бавария | 34 | 77 |
3 | Байер | 34 | 64 |
4 | РБ Лейпциг | 34 | 58 |
5 | Унион Берлин | 34 | 57 |
6 | Фрайбург | 34 | 55 |
7 | Кёльн | 34 | 52 |
8 | Майнц | 34 | 46 |
9 | Хоффенхайм | 34 | 46 |
10 | Айнтрахт Ф | 34 | 42 |
11 | Вольфсбург | 34 | 42 |
12 | Бохум | 34 | 42 |
13 | Аугсбург | 34 | 38 |
14 | Штутгарт | 34 | 33 |
15 | Герта | 34 | 33 |
16 | Арминия | 34 | 28 |
17 | Гройтер Фюрт | 34 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
12.12.2023 | |||
23:00 | Ал-Иттиҳод |
|
Окленд Сити |
Чорак финал | |||
15.12.2023 | |||
19:30 | Леон |
|
Урава Редс |
23:00 | Ал-Аҳли |
|
Ал-Иттиҳод |
Ярим финал | |||
18.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Ал-Аҳли |
19.12.2023 | |||
23:00 | Манчестер Сити |
|
Урава Редс |
3-урин учун | |||
22.12.2023 | |||
19:30 | Ал-Аҳли |
|
Урава Редс |
Финал | |||
22.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Манчестер Сити |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Финал | |||
---|---|---|---|
14.08.2016 | |||
23:30 | Боруссия Д |
|
Бавария |
20.11.2030. Бундеслига. 14-тур. | |||
13:18 | Бавария |
2-0 | Айнтрахт Брауншвейг |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|