Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ»нинг натижалари ўз йўлига...

Sportico спорт-бизнес портали жаҳон футболидаги энг қимматбаҳо клублар рейтингини янгилади.

Унда 1-ўринга охирги йиллар АПЛда ишлари сира юришмаётган «МЮ» қўйилди. Манчестер жамоасининг қиймати 6,2 миллиард долларга тенг. Кейинги ўринлар эса Испания грандларига тегишли: «Реал» (6,06 миллиард доллар) ва «Барселона» (5,28 миллиард доллар).

Тушунарлики, бундай рейтингларни шакллантиришда кўплаб критерияларга эътибор қаратилади. Ҳа, ҳозирда «МЮ» спорт натижалари билан сира мақтанолмайди. Ҳар ҳолда, Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа жорий мавсум ЧЛ гуруҳ босқичида сўнгги ўринни банд этди. Қолаверса, АПЛ якуни бўйича клублар миқёсидаги асосий еврокубокнинг навбатдаги мусобақасида ҳам ўйнамайди. Шунга қарамай, Sportico гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, айнан «МЮ» дунёнинг энг қимматбаҳо клуби бўлиб турибди.

Алоҳида қайд этиш керак, Sportico рейтинги клубларнинг молиявий ҳисоботи ва футбол бизнеси мутахассислари маълумотларига асосланган. Оддий айтганда, тадқиқотда молиявий ҳисоботлар, банклар, сармоядорлар, молиявий маслаҳатчилар тақдим этган маълумотлар инобатга олинган.

ЖАҲОН ФУТБОЛИНИНГ ЭНГ

 ҚИММАТБАҲО 20та КЛУБИ

1. «МЮ» - 6,2 млрд. доллар

2. «Реал» - 6,06 млрд. доллар

3. «Барселона» - 5,28 млрд. доллар

4. «Ливерпуль» - 5,11 млрд. доллар

5. «Бавария» - 4,8 млрд. доллар

6. «Манчестер Сити» - 4,75 млрд. доллар

7. «ПСЖ» - 4,05 млрд. доллар

8. «Арсенал» - 3,91 млрд. доллар

9. «Тоттенхэм» - 3,49 млрд. доллар

10. «Челси» - 3,47 млрд. доллар

11. «Ювентус» - 1,77 млрд. доллар

12. «Боруссия» Д. - 1,64 млрд. доллар

13. «Атлетико» - 1,62 млрд. доллар

14. «Милан» - 1,2 млрд. доллар

15. «Лос-Анжелес» - 1,15 млрд. доллар

16. «Интер» - 1,06 млрд. доллар

17. «Атланта Юнайтед» - 1,05 млрд. доллар

18. «Интер Майами» - 1,02 млрд. доллар

19. «Лос-Анжелес Гэлэкси» - 1 млрд. доллар

20. «Нью-Йорк Сити» - 840 млн. доллар

Киритилди: 28.05.2024 11:53. Ўқилди: 5131 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.