Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпион бўлолмаган афсоналар

Жамоавий спорт саналмиш футболда баъзан энг олий унвонга лойиқ иқтидор соҳиблари бирор марта бўлсада чемпионлик гаштини сура олмай, фаолиятларини якунлашган.

Сократес, Бобби Мур ва Стэнли Мэтьюз каби алломаларни катта ёшдаги мухлислар ҳанузгача ҳурмат билан тилга оладилар. Замонавий футболда эса айрим танлаб олинган клублар 2-ўринни ўз монополияларига айлантириб, ноёб иқтидорларни жамоага тўплаш анъанага айланган. Лекин ҳозир ҳам чемпионлик абадий орзу бўлиб қолган ғайриоддий иқтидор соҳибларини кўриш мумкин. Қуйидаги ҳикоя 1992 йилдан кейин фаолият юритган ва бирон-бир чемпионатда ғолиб чиқа олмаган топ-футболчилар ҳақида. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, улар орасида ёшлик даврида 2- ёки 3-лигаларда шоҳсупага кўтарилган ўйинчилар ҳам бўлиши мумкин.

10-ўрин. Жимми Флойд ХАССЕЛБАЙНК

Ҳа, албатта, балки сиз учун Хасселбайнк жаҳон миқёсидаги суперюлдуз эмасдир. Бироқ у ҳозир АПЛнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 16-ўринда бормоқда. Жимми Дидье Дрогба, Иан Райт ва Криштиану Роналдудек афсоналардан олдинда. Шунингдек, икки карра АПЛнинг энг яхши тўпурари мақомида «Олтин бутса» совриндори. Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси «Лидс», «Атлетико» ва «Челси» клубларида тўп сурган. Лекин қўлга киритган совринлари чемпионлик ўрнини боса олмайди: Англия Кубоги, Португалия Кубоги ва Суперкубоги.

9-ўрин. Жейми КАРРАГЕР

Худди Стивен Жеррард каби Жейми Каррагер ҳам «Ливерпуль»нинг 2005 йилда қайд этган ЕЧЛдаги зафарининг хонаки қаҳрамонлари. Бироқ АПЛ шоҳсупасини забт этиш на унга, на Стивига насиб этди. Интервьюларининг бирида Жейми шундай деганди: «Клубдаги давримда чемпионлик унвонига эга бўлмаганимиз ҳужжатларда қайд этилган. Менимча, мураббийлар «Ливерпул»га манфаат келтирмаган трансферлар хусусида обдан ўйлашиб олишлари керак». Дарҳақиқат, «Карра» ҳақ. Жамоа фақат 2020 йилда, таркибини Виржиль ван Дейк, Алиссон ва Муҳаммад Салоҳ каби иқтидорли ўйинчилар кўмагида АПЛда ғолиб чиқди. «Қизиллар» унинг давридаги 17 йиллик омадсизликни эса «Аьберто Аквилани ва эл-Ҳожи Диуфларларнинг харид қилингани билан изоҳлади.

8-ўрин. Жузеппе СИНЬОРИ

Футболдаги фаолиятини 1984 йилда нишонлаган италиялик ҳужумчи «ҳозирги давр» тушунчасини бир оз кенгайтириб юборган бўлиши мумкин. Бироқ ўзининг энг ёрқин даврини 1990-йилларда «Лацио»да ўтказган. Ўшанда «Беппе» «А» сериясидаги 152та ўйинда 107та гол урган, 3 марта лиганинг энг яхши тўпурари бўлганди. Италиялик футболчилар учун олтин давр бўлган 1993 йилда эса маҳаллий журнал мукофотини, лиганинг энг яхши футболчиси унвонини олган. Лекин Синьорининг кабинетида чемпионлик соврини йўқ - ғолибликни у «В» сериясида, «Пьяченца» ва «Фоджа» сафида нишонлаган.

7-ўрин. Робби ФАУЛЕР

Робби тўп сурган 5 жамоанинг 4таси - «Лидс», «Ливерпуль», «Блэкберн» ва «Манчестер Сити» 1990 йилдан кейин чемпион бўлган. Бироқ АПЛда 163та гол урган мерганга керакли паллада керакли жамоада тўп суриш насиб этмади.

6-ўрин. Жей-Жей ОКОЧА

Нигериялик футболчи инглиз футболида рисоладагидек тўп сурди. Айниқса, ҳеч қачон совринларга даъво қилмаган «Катта Сэм» Эллардайснинг «Болтон»ида. Лекин ундан аввал турли совринларга бемалол даъвогарлик қила оладиган «Фенербахче» ва «ПСЖ»дек бир қатор номдор жамоаларда ҳам чемпионлик мақомига эришиш насиб этмади.

5-ўрин. Марко РОЙС

Албатта, Юрген Клопп раҳбарлигида бирорта йирик совринга сазовор бўлмаган энг яхши футболчи 2012 йилда «Боруссия Дортмунд» билан шартнома имзолаганди. Ўшанда жамоа ўз чемпионлигини нишонлаган, Ройс эса «Боруссия М.» сафида Бундесилиганинг энг яхши футболчиси бўлганди. Марко «Дортмунд»даги 121та ўйинда 53та гол ва 44та ассистни қайд этди. Бироқ унинг дебют мавсумида «Бавария» треблга эришди ва ўзининг қаторасига 11та чемпионлик сериясини бошлади. 34 ёшли футболчи ўтган мавсумда шоҳсупа остонасида турганди, лекин «Дортмунд» сўнгги турда «Майнц»ни енга олмай (2:2), чемпионликни бой берди. Бу ёғига Ройс яна шунақа имкониятга эга бўлиши жуда қийин.

4-ўрин. Фернандо ТОРРЕС

Жаҳон чемпиони, ЕЧЛ ғолиби, 200та гол муаллифи. Хуллас, «Атлетико», «Ливерпуль», «Челси» ва «Милан» клубларининг эркатойи. Лекин шу номдор жамоаларда ҳам шоҳсупага кўтарилиш Фернандога насиб этмади. Ҳатто хайрлашув қўшиғини ижро этиш учун саҳна бўлган Япония Жей-Лигасида ҳам футболчи икки мавсумни элитада қолиш учун курашаётган «Саган Тосу» клубида ўтказди.

3-ўрин. Антуан ГРИЗМАНН

2018 йилда Франция Россияда иккинчи марта чемпионликка эришганида, Антуан «уч ранглилар»нинг энг зўр ўйинчиси бўлганди. Таажжубки, ўшанда у «Олтин тўп» соврини рейтингида 3-ўринни эгаллаган, соврин эса хорватиялик Лука Модричга берилганди. Ваҳоланки, францияликлар мундиал финалида айнан Модричнинг терма жамоасини 4:2 ҳисобида тиз чўктиришганди. Гризманн Қатар мундиалида ҳам юксак салоҳиятини намо­йиш этди ва финалгача етиб борди. Айни паллада франциялик ҳужумчи «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурар мақомида тўп сурмоқда ва табиийки, рекорд кўрсаткичини янада юқорироққа кўтармоқда. Қизиғи, Диего Симеоне 2020-21 йиллар мавсумида шоҳсупани забт этганида, ҳужумчи «Камп-Ноу»да «Барселона» шарафини ҳимоя қиларди. Ўсмирлик даврида «Реал Сосьедад» билан Сегунда ғолиби бўлганини ҳисобга олмаганда, Антуанда чемпион бўлиш имконияти бор. Масалан, у МЛСда зафар қучиши мумкин. Лекин «Реал»дек даҳшатли рақобатчи совринни тортиб олиш 33 ёшли фахрий учун оғирлик қилади.

2-ўрин. Стивен ЖЕРРАРД

«Энг яхшиси, эришаётганларинг, энг яхшиси, эришганларинг... ва энг яхшиси, қачондир эришадиганларинг». «Энфилд»даги хайрия беллашувидан кейин Фернандо Торрес ўзининг азалий қадрдонига ижтимоий тармоқлар орқали шундай мурожаат қилганди. «Эл-Ниньо» айнан шундай ўйлаганлиги ажабланарли эмас. У боқий дунёда ҳам «Ливерпул»нинг афсонавий сардори билан яшил майдондаги ҳамкорликдан завқ олишини баён этганди. Бу қандайдир ёрдам сўраш ҳайқириғи эмас, ахир Жеррард ҳамон «қизиллар» тарихидаги энг яхши футболчи мақомида. 19 марта чемпионликка эришган буюк жамоанинг сардори ҳисобида бирорта олтин медалнинг йўқлиги ўта ачинарли, албатта. Айниқса, 2008/09 ва 2013/14 йиллар мавсумида «Ливерпуль» деярли шоҳсупада, Стиви эса Торрес ва Луис Суаресдек тоғни талқон қила оладиган ёрдамчиларга эга эди.

1-ўрин. Гарри КЕЙН

Ҳикоямиздаги кўпчилик қаҳрамонлардан фарқли равишда, Гаррининг фаолияти давом этмоқда. 30 ёшгача бирорта совринга эга бўлмаган ҳолда Англия терма жамоасининг энг яхши тўпурари мақомини қўлга киритиш бинойидек кўрсаткич. Лекин шу ўринда «Уч шерлар» ва «Тоттенхэм»нинг айрим жиҳатлари эътиборли: терма жамоа сўнгги чемпионликни 1966 йилда эришган, «тақачилар» эса 1961 йилда. Кейннинг даврида эса иккала жамоа ҳам шоҳсупага жуда яқин келишди. Жорий мавсумни «Бавария»да ўтказаётган ҳужумчи нафақат Бундеслига, балки топ-чемпионатлар бешлигида ҳам етакчи тўпурар мақомида тўп сурмоқда. Клопп ва унинг «Боруссия»си энди йўқ, лекин «Байер» кутилмаганда мавсумни мағлубиятсиз ўтказиб, чемпионликни нақд қилиб қўйди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 03.06.2024 23:55. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.