Жоржиньо (Жорже де Аморим Оливейра Кампос) «Бавария» либосини кийган жаҳон даражасидаги бразилиялик юлдузлар орасида «қалдирғоч» ҳисобланади.
Рио-де-Жанейро кўча футболидан жаҳон чемпионати тахтигача йўл - ажиб футбол саёҳати! Буни кузатганлар футбол Жоржиньо учун оддий ўйин эмас, ҳаёт мазмунига айланганини яхши билишади. 17 август куни 60 ёшини нишонлаган буюк чемпион юбилейидан сал олдин «51» журналига катта интервью берди. Суҳбат жараёнида жумладан, Германия ва Франц Беккенбауэр бразилия-лик чапани йигитни қай йўсинда абадий шакллантиргани ҳақида сўз борди.
- Жоржиньо, «Бавария» мухлислари 1994 йилнинг май ойида урган голингизни нишонлашда вафот этганига кўп бўлмаган «Формула-1» чемпиони Айртон Сеннани хотирлаганингизни ҳали ҳам эслашади. Ўшанда бу ғоя ўз-ўзидан туғилганмиди ёки...?
- Сеннанинг ўлими шахсан мени қаттиқ қайғуга солганди. Ахир у барча бразилияликлар учун чин кумир эди. Лекин ўша оқшом «Шальке» дарвозасига гол уришни ўйламагандим. Ҳар ҳолда, ўйингача ҳам зарба йўллашдан кўра, узатма бериш устида кўпроқ ишладим. Кечагидек эсимда, рақиб Бруно Луббадия зарбасига «блок» қўйгач, тўп шундоқ оёғим остига тушди. Шунда бироз иккиландим, лекин заифроқ саналган чап оёғимда зарба йўлладим, барибир. Муҳими, ҳаммаси чиройли чиқди ва тўп дарвоза бурчагига борди. Кейин бирдан Айртон Сеннани эсладим ва унинг шарафига қарсак чалдим.
- Ҳозир «Бавария» ҳақида ўйлаганингизда, миянгизда қандай тасвирлар айланади?
- Биринчи навбатда, кўз ўнгимга Франц Беккенбауэр қиёфаси келади. У мавсум-1993|1994нинг иккинчи ярмида мураббий сифатида ишга киришганди - унутилмас даврлар! Франц дарҳол барчасини бутунлай ўзгартирди. Хусусан, кийиниш хонаси муҳити бирдан кескин яхшиланди. Қисқаси, Беккенбауэр қўл остида майдонда чинакамига яйраганмиз. Шунинг учун фаолиятимнинг «Бавария»да ўтган 2,5 йилини эсласам, аввало, хаёлимга Кайзер билан 6 ой бирга ишлаганим келади.
- «Бавария»да 30 йил олдин жавлон ургансиз. Мюнхен грандига ҳозир қандай муносабатдасиз?
- Ўтган йили турмуш ўртоғим билан икки ҳафтача Мюнхенда бўлдик. Алоқалар узилмаган, асосан Stars4Kids жамғармаси туфайли. Айни пайт «Бавария»дан ташқари, Германиянинг бошқа кўплаб клублари ҳам бу ишимизни қўллаб-қувватламоқда. Умуман, ҳар доим айтаман: Германия - бу мен учун иккинчи ватан.
- Рио-де-Жанейродаги уйингизда ҳали ҳам чарм шимингиз борми?
- Йўқ, лекин ўша даврдан суратлар қолган - ажойиб хотира. Аввалига чарм шим кийиш бироз ғалати туюлган, лекин кейинчалик унда ўзимни жуда қулай ҳис қилганман.
- Немис тилини ёддан чиқармабсиз...
- Маҳаллий тилни ўрганишим муҳим эди. Шунингдек, Германия маданияти билан танишиш ҳам. Умуман, немислар юртида кўп нарса ўргандим, чунки нафақат жамоадошлар, балки оддий инсонлар билан ҳам мулоқотга киришишни хуш кўрардим. Қисқаси, кўплаб германияликларнинг уйларида бўлдим, қандай яшашларини кўрдим. Бу дунёқарашимни кенгайтирди. Айниқса, немислар урушдан кейин мамлакатни қандай тиклашгани мени ҳайратда қолдирди. Ушбу букилмас менталитет немис футболида ҳам акс этади. 1993 йили Бразилия термаси сафида бундестимга қарши ўйнаганман. Танаффусга 3:0 ҳисобида чиққандик, аммо якунда 3:3 бўлди. Бу - немисча характер!
- Рио-де-Жанейрода мураккаб шароитда улғайгансиз. Футбол ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ўйлаганмидингиз?
- Ҳа, фақат футбол туфайли шу даражага етдим. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта муваффақиятларга эришдим. Аммо футбол менга асосийси ғалаба эмаслигини ҳам кўрсатди. Дейлик, мураббийликда футболчиларга майдондан ташқаридаги ҳаёт учун ҳам нимадир беришим жуда муҳим. Худди Беккенбауэр менга бергани каби. Баъзан у мени қучоқлаб, қулоғимга шивирларди: «Нима ҳақда ўйлаяпсан, қандай муаммонг бор?» Ҳар бир футболчи фаолиятига кучли таъсир кўрсатган муҳим шахс бўлади. Мен барчасини Беккенбауэрдан ўргандим, у ҳаётимда чуқур из қолдирди. Афсуски, ўлимидан олдин олдига боролдим. Франц камдан-кам ҳолатда қаттиққўл бўларди.
- Айнан қайси пайтда?
- Масалан, «Шальке» билан ўйин арафасида юз берган воқеликни айтишим мумкин. У кийиниш хонасида менга ғазабнок нигоҳ ташлади, чунки бир неча кун олдин халқаро ўйин учун Бразилияга боргандим гарчи мураббий Мюнхенда қолишимни хоҳлаган бўлсада. Сафардан жума куни кечқурун ҳолдан тойган ҳолатда қайтдим ва Франц шанба куни мени захирада қолдирди. 20-дақиқада Дитер Фрей жароҳатлангач, мураббий майдонга тушишимни буюрди. Шунда фаолиятимдаги энг эсда қоларли голни урдим.
- Агар футбол бўлмаганида, Жоржиньо нима қиларди?
- Отам 10 ёшимда вафот этган, акаларимдан бири ичкиликка ружу қўйган, иккинчиси гиёҳванд эди. Ўзим ҳам ёшлигимда анча-мунча ноўрин ишларга қўл урганман. Масалан, 15 ёшда чекишни бошлагандим, хайриятки, 2 йилдан кейин бутунлай ташлаганман. Ҳамон аниқ эсимда, карнавалдан кейин ўша вақтдаги маҳбубам, ҳозирги турмуш ўртоғимга бошқа ҳеч қачон лабимга сигарета олмаслик ҳақида ваъда бергандим. Футболчи бўлиш иштиёқидан куч олиб, ёмон иллатлардан қутулганим - айни ҳақиқат. Футбол туфайли яна интизомни ҳам ўргандим.
- «Бавария»да, шундайми?
- Ҳа, Эрих Риббек ҳар доим бизни ўйиндан кейинги куни атиги 5 дақиқада 1 километр югуришга мажбурларди. Бир сафар эътироз билдирдим: «Мураббий, йўқ, бунчалик тез югуролмайман. Ўзи кеча кўп тер тўкдим, жуда чарчадим». Аммо Риббек ҳамма бир хил шароитда эканлигини айтиб, енгиллик бермади. Шу аснода интизомни ўргандим, қолаверса, бошқаларга ҳамиша ҳурмат билан қарашни ҳам. Яна машаққатсиз ғалаба келмаслиги, мағлубиятдан кейин ҳам йўлингизда давом этишингиз кераклигини англадим. Энди Рио-де-Жанейрода очилган шахсий жамғармам воситасида болалар ва ёшларга айни шуларни етказишга ҳаракат қиляпмиз. Унинг номи - Bola pra Frente, яъни «Тўп билан олдинга». 6-17 ёшли 500 нафар бола турли курсларга қатнайди. Мақсад - болаларни гиёҳванд моддалар ва жиноят олами домидан асраш. Ёшлигимда кўплаб дўстларимни йўқотганман, шунинг учун бу лойиҳа юрагимга жуда яқин.
- Курсларга ёзилган болалар футбол билан ҳам шуғулланишадими?
- Албатта, аммо жамғармамизнинг асл вазифаси футболчилар эмас, балки одамларни ривожлантиришдир.
- Хўш, келажакни қандай кўряпсиз?
- Ҳали нафақага чиқмоқчи эмасман. Яқинда Таиланднинг «Бурирам» клуби билан чемпионликка эришдим. Мутлақо соғломман ва кун келиб, Германияда ҳам мураббий сифатида ишлаш орзусидаман.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Боруссия Д | 68 | 114 |
2 | Бавария | 34 | 77 |
3 | Байер | 34 | 64 |
4 | РБ Лейпциг | 34 | 58 |
5 | Унион Берлин | 34 | 57 |
6 | Фрайбург | 34 | 55 |
7 | Кёльн | 34 | 52 |
8 | Майнц | 34 | 46 |
9 | Хоффенхайм | 34 | 46 |
10 | Айнтрахт Ф | 34 | 42 |
11 | Вольфсбург | 34 | 42 |
12 | Бохум | 34 | 42 |
13 | Аугсбург | 34 | 38 |
14 | Штутгарт | 34 | 33 |
15 | Герта | 34 | 33 |
16 | Арминия | 34 | 28 |
17 | Гройтер Фюрт | 34 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
12.12.2023 | |||
23:00 | Ал-Иттиҳод |
|
Окленд Сити |
Чорак финал | |||
15.12.2023 | |||
19:30 | Леон |
|
Урава Редс |
23:00 | Ал-Аҳли |
|
Ал-Иттиҳод |
Ярим финал | |||
18.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Ал-Аҳли |
19.12.2023 | |||
23:00 | Манчестер Сити |
|
Урава Редс |
3-урин учун | |||
22.12.2023 | |||
19:30 | Ал-Аҳли |
|
Урава Редс |
Финал | |||
22.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Манчестер Сити |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Финал | |||
---|---|---|---|
14.08.2016 | |||
23:30 | Боруссия Д |
|
Бавария |
20.11.2030. Бундеслига. 14-тур. | |||
13:18 | Бавария |
2-0 | Айнтрахт Брауншвейг |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|