Ҳақиқий жангчи, тўп сеҳргари, жамоавий ўйинчи Жоау Палинья «Бавария»нинг муваффақиятли мавсумига ҳисса қўшиш учун ўз фазилатларидан фойдаланмоқчи.
Мюнхен клубининг «51» журнали 29 ёшли португалиялик ярим ҳимояи билан учрашиб, у билан болалиги, ўрнак оладиган футболчилари ва Мюнхендаги старти ҳақида суҳбатлашди.
- Жоау, «Бавария»га бир йил олдин ўтмоқчи эдингиз. Ва ниҳоят, мақсадга эришдингиз. Айтингчи, Мюнхенда истиқомат қилиш сиз учун нимани англатади?
- Менинг она шаҳримда бир гап бор: баъзида поезд икки марта келмайди. Аммо бу ҳолда поезд иккинчи марта келди ва эшиклар яна очилди. Аслида буни кутмагандим ва шундай улкан клубнинг алоқани узмагани ажабланарли. Буларнинг барчаси «Бавария» қандай ўзига хос клуб эканлигини ва мюнхенликлар менга чинакамига ишонишларини яна бир бор кўрсатди.
- Бундеслиганинг Вольфсбургдаги биринчи ўйинида бошқача кўриндингиз: Серж Гнабри охирги дақиқаларда ғалаба голини урганида, захира ўриндиғидан майдонга отилиб чиқдингиз...
- Менталитетим шундай. Бундай пайтда ўйнашим ёки захирада ўтиришим муҳим эмас. Биз бир жамоамиз. Бу ўйинга тайёргарлик кўришда жуда кўп ишладик ва Вольфсбургда ғалаба қозонишдан бошлашни жуда хоҳладик. Бизни осон ўйин кутмаётганини билардик ва «Вольфсбург» 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олгач, вазият янада мураккаблашди. Аммо биз курашдик ва Серж, ниҳоят ўша муҳим голни урганида, хурсандчилигим ичимга сиғмади. Бутун жамоа ҳам шундай ҳолатда эди.
- Ҳамжиҳатлик «Бавария»нинг ўзига хослигида ҳар доим катта рол ўйнаган ва бу сизга мос келадиганга ўхшайди.
- Ҳа, клубдаги оилавий муҳит менга жуда мос келади. Мен учун ҳар доим клубда ўзимни уйдагидек ҳис қилишим муҳим эди ва ҳар биридан жуда кўп ажойиб хотиралар қолган. Ишончим комилки, «Бавария»да ҳам худди шундай бўлади.
- Болалигингизда уй ва оила туйғусини қандай сингдиргансиз?
— Ақлга келадиган биринчи нарса - бу Лиссабонда ота-онам ва акам билан қандай вояга етганимдир. Тўртовлон жуда яқин муносабатларга эгамиз. Шу билан бирга узоқ бўлмаган оилавий уйимиз ҳақида ҳам кўп ўйлайман. Бизнинг оиламиз ҳар доим у ерда мулкка эга бўлган ва футбол менга ҳаммамиз учун уй қуриш имкониятини берган. Мен учун бу ажойиб хотиралар билан тўла алоҳида макондир.
- Нима ҳақида ўйлайсиз?
- У ерда бирга ўтказган вақтимиз ҳақида, шу жумладан бобом ва бувим билан. Айниқса, бу дунёни тарк этган бобомни дарҳол эслайман. У жуда моҳир инсон эди ва ҳар қандай нарсани қура оларди. Афсуски, унинг техник маҳоратини мерос қилиб ололмадим, мен ҳеч қачон дарвозабон бўлолмасдим (кулади) . Мен оёқларимни яхшироқ бошқараман.
- «Бавария»да жанговар фазилатларга эга футболчилар юқори баҳоланади. Биз Штефан Эффенберг, Йенс Йеремис, Хави Мартинес ҳақида ўйлаймиз...
- Сизга шуни айтишим керакки, мен ҳеч қачон унутмайдиган бир воқеа бўлган: ёшлар терма жамоаси таркибида АҚШга қарши ўйиндан сўнг, адашмасам, бу U-17 ёки U-18 жамоаси эди. Рақиб мураббийи ёнимга келиб: «Сен кейинги Хави Мартинессан», деганди. Албатта, мен Хави кимлигини ва у «Бавария»да нималарга эришганини билардим, лекин кейин унинг ўйинларини кўриб, янада диққатлироқ кузатадиган бўлдим. У билан таққослашганидан хурсанд бўлардим, лекин ҳеч қачон унинг ҳаракатларига тақлид қилишни хоҳламаганман. У Хави, мен эса Жоауман.
- Болалигингизда кейинги Криштиану Роналду бўлишни орзу қилмадингизми? Хўш, тўпни силайдиган, дриблинг қиладиган ва гол урадиган...
- Шундай туғма устунликларим борки, мен нисбатан баланд бўйли, жисмонан кучлиман. Аммо муҳими шундаки, сиз ўзингизни жамоанинг муваффақиятига майдонда қандай ҳисса қўшишингиз мумкинлигини ичингизда ҳис қиласиз. Ҳар биримизнинг ўз ишимиз бор. Вазиятларни яратадиган ва гол урадиган ўйинчилар бор ва мен ҳам шундай қилишга ҳаракат қиламан. Аммо сизга рақибнинг гол уришига тўсқинлик қиладиган ўйинчилар ҳам керак. Менинг вазифам керакли мувозанатни таъминлашдир.
- «Бавария»дан умидлар доимо юқори бўлади. Сиз босимни ҳис қиляпсизми?
- «Бавария» мени қўлга киритиш учун икки марта ҳаракат қилди. Демак, энди мен бу клуб учун масъулиятни ўз зиммамга олишим ва муҳим ўйинчи бўлишим керак. Клуб менга қанча пул сарфлагани ёки натижада қандай умидлар борлигига аҳамият бермайман. Мен майдонда нима қила олишимга эътибор қаратаман. Ҳозир мен шу ердаман ва ҳар бир машғулотда, ҳар бир ўйинда қўлимдан келганини қиламан. Бутун фаолиятим мобайнида шундай қилганман.
- Бу ерга келгунингизгача фаолиятингизда ҳеч қачон «Бавария» билан йўлларингиз кесишмаган экан. Клубни масофадан қандай қабул қилдингиз?
- «Бавария» сўзини эшитганингизда, биринчи навбатда ҳурматни ҳис қиласиз. Футболда бу ном нимани англатишини ҳамма билади. Бу куч ва анъаналарга тўла дунёдаги энг яхши футбол клубларидан бири. «Бавария» уни энг яхши клубга айлантирадиган ҳамма нарсага эга: ажойиб ўйинчилар, совринларга тўла тарих, иштиёқли мухлислар, топ-менежмент, «Альянц Арена», кампус... ажойиб инфратузилма. Ушбу либосни кийиш катта масъулиятни англатади.
- «Бавария»да сизгача бир нечта португалиялик футболчилар ўйнашган. Кўчиб ўтишдан олдин улар билан гаплашдингизми ва улар сизга Мюнхен, «Бавария» ҳақида нима дейишди?
- Мен Жоау Канселу ва Ренату Санчеш билан гаплашдим ва иккаласи ҳам менга бир хил нарсани айтишди: Мюнхенда ўзларини жуда қулай ҳис қилишганини, «Бавария»да ўйнашни ёқтиришини. Менга бу ёқди ва қароримни тасдиқлади.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Боруссия Д | 68 | 114 |
2 | Бавария | 34 | 77 |
3 | Байер | 34 | 64 |
4 | РБ Лейпциг | 34 | 58 |
5 | Унион Берлин | 34 | 57 |
6 | Фрайбург | 34 | 55 |
7 | Кёльн | 34 | 52 |
8 | Майнц | 34 | 46 |
9 | Хоффенхайм | 34 | 46 |
10 | Айнтрахт Ф | 34 | 42 |
11 | Вольфсбург | 34 | 42 |
12 | Бохум | 34 | 42 |
13 | Аугсбург | 34 | 38 |
14 | Штутгарт | 34 | 33 |
15 | Герта | 34 | 33 |
16 | Арминия | 34 | 28 |
17 | Гройтер Фюрт | 34 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
12.12.2023 | |||
23:00 | Ал-Иттиҳод |
|
Окленд Сити |
Чорак финал | |||
15.12.2023 | |||
19:30 | Леон |
|
Урава Редс |
23:00 | Ал-Аҳли |
|
Ал-Иттиҳод |
Ярим финал | |||
18.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Ал-Аҳли |
19.12.2023 | |||
23:00 | Манчестер Сити |
|
Урава Редс |
3-урин учун | |||
22.12.2023 | |||
19:30 | Ал-Аҳли |
|
Урава Редс |
Финал | |||
22.12.2023 | |||
23:00 | Флуминенсе |
|
Манчестер Сити |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Финал | |||
---|---|---|---|
14.08.2016 | |||
23:30 | Боруссия Д |
|
Бавария |
20.11.2030. Бундеслига. 14-тур. | |||
13:18 | Бавария |
2-0 | Айнтрахт Брауншвейг |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|