Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нима, Де Лигт "лаънати"ми?

Маттейс де Лигт ўтган ёз «Бавария»дан «МЮ»га ўтди.

Нидерландиялик ҳимоячи ўз трансферидан кейин ҳалигача лоақал икки мавсум муайян бир мураббий билан ишламаганини тилга олди. «Ҳа, ҳозиргача менга бутун фаолиятим давомида бирор мураббий қўл остида 1,5 мавсумдан узоқроқ ўйнаш насиб этгани йўқ. Умид қиламанки, энди ушбу анъана бузилади ва Эрик тен Хаг билан бир неча йил бирга ишлаймиз».

25 ёшли футболчининг ушбу фактни айтгани ва ўзига хос анъана хотима топишига ишонч билдиргани бежиз эмасди. Ҳар ҳолда, Маттейс де Лигтни «МЮ»га ўзига таниш мутахассис Эрик тен Хаг чорлаганди. Хуллас, нидерландиялик ҳимоячи у билан навбатдаги ҳамкорлиги худди «Аякс»даги каби самарали кечишига умид боғлади. Бироқ...

Бу сафар ҳам де Лигт «лаънати» ишга тушди, гўё. «МЮ» раҳбарияти узоқ сабр­дан кейин 28 октябрь куни Эрик тен Хагни истеъфога чиқарди. Шу билан битта ғаройиб факт ўзгармай қолди: Маттейс профессионал даражада ҳар бир мавсум янги мураббий қўл остида шуғулланмоқда.

Диққат қилинг, де Лигт ҳозир 25 ёшда ва у ҳали бирор мураббий қўл остида лоақал 100та ўйин маррасига етмаган. Футболчи шунингдек, вақтинча мураббийлар раҳбарлигида 45та ўйин тўплашга улгурди. «Мени «Манчестер»га айнан Эрик тен Хаг чақиргани рост. У билан бирга катта марраларни забт этишни ўйлаганим ҳам ўз-ўзидан тушунарли. Эрикка шунчаки, омад кулиб боқмади. Аслида аксарият ўйинларда яхши ўйнадик, бироқ вазиятлардан фойдаланолмаслик панд берди. Афсус, ҳаммаси шундай тугади. Аморимга келсак, у «Спортинг»да жиддий ишларни уддалади. Рубен «МЮ»ни ҳам юқори даражага кўтара олишига ишонаман. Аморим мен учун биринчи мураббий эмас ва биламан, охиргиси ҳам бўлмайди. Яна бир гап - «МЮ» таклифини фақат тен Хаг туфайлигина қабул қилмагандим. Ўйлайманки, бу клуб ҳозир ҳам жаҳон футболида элит гуруҳга мансуб. Майдонда ўз ишимни сифатли бажарсам, бас. Ҳозир ҳаммаси мутлақо ўз ўрнида, ўйиним ҳам ўхшаяпти. Шу руҳда давом эттиришим керак», - деди Маттейс фаолиятида мураббий яна ўзгарганидан кейин. Қизиқ, де Лигт «лаънати» «МЮ»га катта умид ва ишонч билан таклиф этилган Рубен Аморимга қандай таъсир кўрсатаркин...?

Киритилди: 17.12.2024 23:53. Ўқилди: 1990 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.