Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар Лигаси 1/8, 1/4 ва 1/2 финал қуръа ташлаш маросими ҳақида

Европа Чемпионлар Лигаси 2024/25 мавсумининг 1/8, 1/4 ва 1/2 финал босқичлари учун қуръа ташлаш маросими 21 февраль куни Ньонда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Плей-офф формати
Асосий гуруҳ босқичидаги энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиққан. Уларга саралаш ўйинлари ғолиблари қўшилади. Илк бор Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи бундай форматда ўтказилмоқда.

1/8, 1/4 ва 1/2 финал босқичлари учун жамоалар аниқ сеткага бўлинган. Уларнинг рақиблари умумий босқич натижалари асосида шакллантирилган.

Масалан:
- 1 ва 2-ўрин эгалари асосий босқичда 15-18-ўринларда жой олган жамоалар иштирок этган саралаш ўйинлари ғолиблари билан ўйнайди.
- 3 ва 4-ўрин эгалари асосий босқичда 13, 14, 19 ва 20-ўринлардаги жамоалар иштирок этган саралаш ўйинлари ғолиблари билан тўқнаш келади.

1/8 финал қуръасида кимлар қатнашади?
1/8 финалда саралаш ўйинлари ғолиблари ва умумий босқичнинг энг кучли 8 жамоаси (сараланган)га қарши ўйнайди. Сараланган жамоалар жавоб ўйинларини ўз майдонида ўтказади.

Сараланган жамоалар (умумий босқичдаги ўрни):
1. "Ливерпуль" (Англия)
2. "Барселона" (Испания)
3. "Арсенал" (Англия)
4. "Интер" (Италия)
5.  "Атлетико" (Испания)
6.  "Байер" (Германия)
7. "Лилль" (Франция)
8. "Астон Вилла" (Англия)

Сараланмаган жамоалар (умумий босқичдаги ўрни):
10. "Боруссия" (Германия)
11. "Реал" (Испания)
12. "Бавария" (Германия)
14. ПСВ (Нидерландия)
15. "ПСЖ" (Франция)
16. "Бенфика" (Португалия)
19. "Фейеноорд" (Нидерландия)
24. "Брюгге" (Бельгия)

1/8 финал қуръаси қандай ўтказилади?
- 1/8 финал учун "сараланган" жамоалар жуфтликларга бўлинади (1 ва 2, 3 ва 4, 5 ва 6, 7 ва 8).
- Ҳар бир жуфтликдаги жамоалардан бири саралаш ўйини ғолиби билан тўқнашади.
- Тўртта саватча тайёрланади. Ҳар бир саватчада "сараланган" жамоалар жуфтлиги бўлади.
- Қуръа натижалари бўйича жамоалар 1/8 финал сеткасида ўз жойини олади.
- Биринчи бўлиб, 7 ва 8-ўринларни эгаллаган икки жамоа жойлашган саватчадан битта шар олинади ва очилади. Қуръадан биринчи танланган жамоа "кумуш" сеткадаги (чап томондан) ўз ўрнини эгаллайди. Шу жуфтликдаги иккинчи жамоа эса "кўк" сеткада (ўнг томонда) ажратилган жойга жойлаштирилади.  
- Худди шу жараён қолган "сараланган" клублар учун ҳам такрорланади.

1/4 финал қуръаси қандай ўтказилади?
- 1/4 финал учун қуръа фақат қайси жамоа биринчи ўйинни уйда ўтказишини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Чорак финалдан бошлаб финалгача жуфтликлар аниқ бўлиб улгурган.
- Тўртта саватча тайёрланади: иккитаси "кумуш", иккитаси "кўк" сетка учун.
- Ҳар бир саватчада 1/8 финал ғолиблари бўлади.
- Саватчадан тортилган биринчи жамоа биринчи ўйинни уйда, иккинчи жамоа эса жавоб учрашувини уйда ўтказади.
- Масалан, асосий босқичда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар 15, 16, 17 ва 18-ўринларда жой олган жамоалар иштирок этган саралаш ўйинлари ғолиблари билан тўқнаш келади.  
- асосий босқичда 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар эса 13, 14, 19 ва 20-ўринларда жойлашган жамоалар иштирок этган саралаш ўйинлари ғолиблари билан ўйнайди.  
- Шу тартибда қолган жамоалар ҳам ўз жуфтликларини шакллантиради.

1/2 финал қуръаси қандай ўтказилади?
- 1/2 финал учун "кумуш" ва "кўк" сеткаларга мос равишда иккита саватча тайёрланади.
- Ҳар бир саватчада 1/4 финал ғолиблари бўлади.
- Биринчи жамоа биринчи ўйинни уйда, иккинчиси жавоб учрашувини уйда ўтказади.

Финал учун қуръа ташланадими?
Йўқ, финал сеткаси олдиндан белгиланган. "Кумуш" сетка ғолиби номинал мезбон ҳисобланади.

Бир хил мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келиши мумкинми?
Ҳа, бу босқичда жамоалар хоҳлаган рақиб билан ўйнаши мумкин, шу жумладан, умумий босқичдаги рақиблари билан ҳам.

Плей-офф босқич ўйинлари қачон бўлиб ўтади?
- 1/8 финал: 4/5 ва 11/12 март 2025 йил
- 1/4 финал: 8/9 ва 15/16 апрель 2025 йил
- 1/2 финал: 29/30 апрель ва 6/7 май 2025 йил
- Финал: 31 май 2025 йил (Мюнхен).

Киритилди: 20.02.2025 07:00. Ўқилди: 19466 марта. Фикрлар: 4 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

16.04.2025. ЕЧЛ. Чорак финал.
23:59
Интер
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.