Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лерой Сане нима учун «Бавария»дан «Галатасарой»га ўтаётганини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси вингери Лерой Сане «Галатасарой»га ўтиш бўйича музокараларни якунлаш учун Истанбулга етиб келди ва турк клубининг расмий телевидениесига дастлабки изоҳларини берди.

«Бу ердаги атмосфера менга жуда катта таассурот қолдирди. Стадионда жуда шовқинли муҳит бор эди. Албатта, бу менинг қароримга катта таъсир кўрсатди. Мен “Галатасарой” мухлислари олдидаги илк ўйинимни интиқлик билан кутяпман.

Албатта, менда кўплаб таклифлар бор эди, лекин айнан “Галатасарой” менда энг илиқ таассурот қолдирди. Атмосфера, клубнинг нуфузи, мени олишга бўлган иштиёқлари, менга бўлган қизиқишлари — буларнинг барчаси менинг қароримга таъсир қилди. Шунинг учун ишонч билан “Галатасарой”га ўтиш қарорини қабул қилдим. Бизга бундай имконият яратгани учун президентимиз Дурсун Ўзбекка, бош мураббий Окан Бурукка ва жаноб Абдуллоҳ Кавукжу (Галатасаройнинг бош директори — таҳр.)га ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деб Саненинг сўзларини келтиради «Галатасарой»нинг расмий сайти.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Сане Туркия чемпионлари билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолайди. Футболчи 2025 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ҳозирги жамоасини тарк этади. Эслатиб ўтамиз, Саненинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2025 йил июнида тугайди.

Киритилди: 12.06.2025 08:07. Ўқилди: 2098 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.