Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган

"Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Роберт Левандовскидан гол урмасликни сўрагани маълум бўлди.

Бу ҳақда ҳужумчининг Польшада нашр этилган Себастьян Сташевски таржимаи ҳолида айтилган. "Левандовски: ҳақиқий" китобида "Барселона" ҳужумчиси 25 тадан кўп гол урган тақдирда, трансфер шартномасида кўрсатилган бонусни тўламаслик учун Ла Лиганинг 2022/23 йилги мавсумининг сўнгги ўйинларида гол уришни тўхтатишни сўраши ҳақидаги тахмини батафсил баён этилган. Каталонияликлар клубнинг молиявий муаммоларини тилга олишган.

Китобга кўра, "кўк-анорранглилар" Хави қўл остида Ла Лигада ғалаба қозонганидан сўнг, Левандовски бир нечта раҳбарлар, жумладан президент Жоан Лапорта билан учрашув учун машғулотдан сўнг офисга чақирилган. Сташевскийнинг сўзларига кўра, директорлардан бири уни ҳайратда қолдирадиган таклиф билан чиқди: "Роберт, биз охирги ўйинларда гол уришни тўхтатишингни хоҳлаймиз". Ўшанда футболчи унга ҳайрат билан қаради. "Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида энг юқори савияда ўйнаганидан сўнг, лига чемпионлиги ва энг яхши тўпурар мукофоти аллақачон аниқланган бўлса-да, 10 йил мобайнида ҳеч ким ундан гол уришни тўхтатишни сўрамаган", дейилади китобда.

Китобда қайд этилганидек, агар польшалик ҳужумчи чемпионатдаги 25 та голдан ошиб кетадиган бўлса, "Барселона" "Бавария"га бонус сифатида қўшимча 2,5 миллион евро тўлаши шарт эди. Якунда Левандовски сўнгги икки ўйинда битта ҳам гол ура олмади; у ўша мавсумда Ла Лигада 23 та гол урди.

Киритилди: 19.11.2025 21:48. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар: 16 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.