Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Компани Моуриньони танқид қилди

Лиссабондаги Чемпионлар лигаси ўйини жанжал келтириб чиқарди. Винисиус Жуниор Жанлука Престианини ирқчиликда айблади. "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйиндан кейин клуб рамзи қора танли футболчи - Эйсебио экани ҳақида гапирди. Шунингдек, португалиялик голни жуда провокацион тарзда нишонлагани учун Винисиусни айблади. "Бавария" устози Венсан Компанининг фикрича, Моур ноҳақ бўлган.

"Моуриньо аслида Винисиуснинг феъл-атворига ҳужум қилди, ўша лаҳзада қилган ишини обрўсизлантириш учун унинг байрам қилиш услуби ҳақида гапирди. Бу жуда катта хато эди. Қолаверса, Моуриньо Эйсебиони ҳам тилга олди. Унинг сўзларига кўра, "Бенфика" Эйсебио туфайли ирқчи бўлиши мумкин эмас. 60 йилларда қора танли футболчилар нималарни бошдан кечирганини биласизми? У Эйсебио билан сафар ўйинларига борган ва унинг нималарни бошдан кечираётганини кўрганми? Бугун Винисиусга танбеҳ бериш учун унинг исмини ишлатиш нотўғри.

Мен Моуриньо билан ишлаган ва у ҳақида ҳеч қандай ёмон гап эшитмаган юзлаб одамлар билан учрашдим. Уни барча футболчилар яхши кўришади. У ўз клуби учун курашаётганини тушунаман, у яхши инсон. Аммо у хатога йўл қўйди", - деди Компани журналистларга.

"Бавария" шанба куни "Айнтрахт"ни қабул қилади.

 

Киритилди: 20.02.2026 16:08. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.