Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бавария” УЕФАга “Реал” устидан арз қилди

Германиянинг “Бавария” клуби Чемпионлар Лигасининг бўлажак чорак финал баҳси олдидан УЕФАга махсус сўров билан мурожаат қилди. Мюнхенликлар Мадриднинг “Реал” клубига жавоб ўйини пайтида “Сантяго Бернабеу” стадиони томини ёпишни тақиқлашни сўраган.

Хабарларга кўра, “Бавария” раҳбарияти ва мураббийлар штаби 2023/24-йилги мавсум ярим финалидаги воқеалар такрорланишидан хавотирда. Ўшанда стадион томи ёпилган ҳолда ўтган баҳсда трибунадаги акустика ва мухлисларнинг босими “ҳаддан ташқари душманона” ва оғир муҳитни юзага келтирган. Германия клуби айнан мана шу фактор ўйин натижасига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда.

Бироқ УЕФА “Бавария”нинг ушбу сўровини рад этди. Ташкилот расмийлари стадион томини ёпиш ёки очиш клубнинг ички иши эканлигини ва бу борада қатъий тақиқ қўйилмаслигини маълум қилган. УЕФАнинг ушбу жавоби Мюнхен клуби ичидаги хавотир ва тушкунликни янада оширгани айтилмоқда. Эндиликда “Бавария” нафақат Мадриднинг юлдузли таркибига, балки “Бернабеу”нинг ёпиқ гумбази остидаги мислсиз босимга ҳам тайёргарлик кўришига тўғри келади.

Маълумот учун, ҳозирча “Реал” ҳам, “Бавария” ҳам Чемпионлар Лигаси чорак финал йўлланмасига эга чиқмаган. Мюнхенликлар 1/8 финалнинг илк ўйинида “Аталанта”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Реал” “Манчестер Сити”дан 3:0 ҳисобида устун келган. Агар жавоб учрашувларида кутилмаган мўъжизалар юз бермаса, “Реал” ва “Бавария” чорак финал босқичида ўзаро ўйнайди.

Киритилди: 17.03.2026 23:20. Ўқилди: 5179 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.