Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“У дарвозабонлар оламидаги Месси ва Роналду” — “Бавария” собиқ устози 40 ёшга тўлган Мануэль Нойер ҳақида гапирди

Кеча, 27 март куни “Бавария” ва Германия терма жамоаси афсонаси Мануэль Нойер 40 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Мюнхен клубининг собиқ устози Феликс Магат дарвозабоннинг жаҳон футболидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Магатнинг фикрича, Нойер ўз позициясида футбол тарихидаги энг буюк шахслардан бири ҳисобланади:

“Унинг эришган ютуқлари ва жамоа учун аҳамиятини ҳисобга олсак, Мануэлни ўз позициясида Месси ва Криштиану Роналду билан бир қаторга қўйган бўлардим. Ўз вақтида "Бавария" у учун тўлаган маблағ шунчаки фойдали келишув эмас, балки ҳақиқий совға эди!”

Мураббийнинг таъкидлашича, агар Нойер бугунги трансфер бозорида ўзининг “пик” формасида бўлганида, унинг нархи 150 миллион евродан кам бўлмас эди. Шунингдек, Магат 40 ёшли дарвозабонга фаолиятини якунлашга шошилмасликни маслаҳат берди:

“Унга маслаҳатим: куч-қуввати бор экан, бутсасини михга илишга шошилмасин ва имкон қадар узоқ вақт давомида ўйнасин”.​

Маълумот учун, жорий мавсум Мануэль Нойер “Бавария” таркибида 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборган. Яна 10 та баҳсда эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 28.03.2026 08:33. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик