Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. "Реал" - "Бавария", "Спортинг" - "Арсенал" ўйинларига ҳакамлар тайинланди

Ҳакам Майкл Оливер Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Реал" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйинга тайинланди. Учрашув сешанба куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Оливерга қанотларда Стюарт Берт ва Жеймс Мэйнуоринг ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Эндрю Мэдли. Видеоёрдамчи ҳакам (VAR) – Жарред Жиллетт, унинг ёрдамчиси эса италиялик Марко Ди Белло бўлади. Бу Оливер учун "Реал" иштирокидаги еврокубоклардаги бешинчи ўйин бўлади.

Бунгача у мадридликларнинг ЕЧЛ-2017/18 чорак финалида "Ювентус"га қарши (1:3), 2022 йилги УЕФА Суперкубогида "Айнтрахт" билан (2:0), ЕЧЛ-2023/24 гуруҳ босқичида "Брага"га қарши (2:1), шунингдек, жорий евромавсумда "Олимпиакос" билан (4:3) кечган баҳсларида ишлаган.

Шу билан бирга, УЕФА сешанба кунги бошқа бир чорак финал учун ҳам тайинловларни эълон қилди. "Спортинг" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинни германиялик Даниэль Зиберт бошқариб боради.

Унга Ян Зайдель ва Рафаэль Фольтин ёрдам беради, захира ҳаками сифатида Даниэль Шлагер ишлайди. VAR учун Бастиан Данкерт, унинг ёрдамчиси сифатида эса Серен Шторкс масъул бўлади.

Биринчи ўйин Лиссабонда бўлиб ўтади, жавоб учрашуви эса 15 апрель куни Лондонга белгиланган.

Киритилди: 06.04.2026 10:11. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик