Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роббен: «Бавария»нинг кўп йиллик ҳукмронлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта»

«Бавария» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Мюнхен клубининг ҳозирги вазиятини жамоа Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида зафар қучган 2012/2013 йилги мавсум билан солиштириш мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Бу икки давр ўртасида параллел ўтказиш қийин. Орадан 13 йил ўтди, футбол эволюцияни бошдан кечирди, айниқса жисмоний ва бошқа жиҳатлардан. Ўшанда биз бир неча йил давомида нафақат Германияда, балки Европада ҳам ҳукмронлик қилганмиз, Чемпионлар Лигаси финаллари ва ярим финалларига мунтазам чиққанмиз.

Биз ЕЧЛда бир марта ғалаба қозонганмиз, лекин менимча, яна камида бир ёки икки марта ғолиб бўлишимиз мумкин эди. Ўшанда жуда ажойиб жамоа бўлганмиз, кўпчилик футболчилар ҳозиргача алоқани узишмаган. Жамоада клубни ич-ичидан биладиган асосий ўзак бор эди — „Mia san mia“ руҳи, „Бавария“ учун ўйнаш ҳисси. Бу худди оиладек гап. Клубда нимадир қурмоқчи бўлсангиз, энг муҳими шу деб ўйлайман. Ҳозирги жамоада ҳам мен буни кўряпман», — деди Роббен.

Афсонавий вингер «Бавария»нинг жорий мавсумдаги имкониятларига ҳам тўхталиб ўтди:

«Кўп йиллик ҳукмронлик ҳақида гапиришга ҳали эрта, лекин ҳеч бўлмаганда шу мавсумда жамоа буни уддалаяпти деб ўйлайман. Мен бир нечта дўстларимга ҳам айтдим — биз доим футбол ҳақида гаплашамиз — мен учун „Бавария“ Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити. Гап уларнинг қандай ўйнаётганида. Бу ҳақиқатда ҳайратланарли.

Бир неча ой олдин стадионда „Брюгге“га қарши ўйинни кўрганимдаёқ ҳамма нарса аниқ ташкил этилгани ва идеал даражада бир-бирига мос тушганини пайқагандим», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 14.04.2026 20:14. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик