Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ули Хёнесс Венсан Компанининг ишини юқори баҳолади

«Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесс Мюнхен клуби 35-бор Германия чемпиони бўлганидан сўнг жамоа бош мураббийи Венсан Компанининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.

«Бавария» тарихида жамоа ҳеч қачон ҳозиргидек жипслашмаган эди. Бу жамоада мутлақо гуруҳбозлик йўқ. Бу нафақат футболчиларга, балки бутун мураббийлар штаби, физиотерапевтлар, шунингдек, Макс Эберль ва Кристоф Фройндга ҳам тегишли.

Биз Венсан Компанини тайинлаганимизда ҳамма: «Англияда қуйи лигага тушиб кетган жамоадан келган одам қандай қилиб «Бавария»ни бошқариши мумкин?» деб ўйлаганди. Кўпчилик унинг буни уддалай олишига ишонмаган эди.

Биз Венсан, унинг отаси, Герберт Хайнер, Макс Эберль ва Кристоф Фройнд билан тушликда учрашдик. Ярим соатдан кейин стол тагидан Макснинг тиззасидан тутиб, унга «лайк» (катта бармоқ юқорига) ишорасини кўрсатдим. Айнан ўшанда ҳаммаси яхши бўлишини ва Венсан биз учун мос инсон эканлигини тушундим ва ҳис қилдим.

Венсан ўз таҳлиллари марказига «меҳнат» сўзини қўйди. Бу менга жуда ёқди ва бу мамлакатимиз учун яхши намуна бўла олади. Баъзилар ҳамма нарсага камроқ куч сарфлаб эришиш мумкин деб ўйлашади, лекин бу мутлақо нотўғри.

Венсан ҳар куни эрталаб соат 7:30 да ишга келади ва кечқурун энг охиргилардан бўлиб кетади. Унинг бундан завқланаётгани кўриниб турибди ва бирор футболчи жароҳат олганида у ҳеч қачон нолимаган. У бу ердаги ҳар бир футболчини, ҳатто Ҳарри Кейнни ҳам яхшироқ қилди — ҳақиқий маҳорат мана шунда», — деди Ули Хёнесс Bild нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 20.04.2026 15:56. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик