Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария» клуби Мануэль Нойерга янги шартнома таклиф қилди

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер яна бир мавсум жамоада қолади ва яқин кунларда янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Кеча Чемпионлар лигаси ярим финалида «ПСЖ»га қарши жавоб учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ икки ўйин натижасига кўра мюнхенликлар 5:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Германиялик посбон мазкур қарама-қаршиликда рақибнинг олтита зарбасидан олтита гол ўтказиб юборди: биринчи баҳсда бешта гол қўйиб юбориб, бирорта сейв амалга оширмади, иккинчи учрашувда эса битта гол ўтказиб юборди ва олтита сейв намойиш этди.

Манба маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган. «Бавария» раҳбарияти клубга таклиф қилинган бошқа дарвозабонлар агентларига ҳам Нойер яна бир мавсум жамоада қолишини маълум қилган.

Кутилишича, Мануэль Нойер асосий дарвозабон бўлиб қолади, аммо унинг ўринбосари Йонас Урбиг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Шунингдек, Нойер Урбигга устозлик қилиши ва мураббийлар штабига уни ўз вориси сифатида тайёрлашда ёрдам бериши таъкидланмоқда. Қайд этилишича, ҳар икки дарвозабон ҳам бу ҳолатдан мамнун.

Жорий мавсумда Мануэль Нойер барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборди ва 11 бор ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Киритилди: 07.05.2026 10:23. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик