Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Киммих Кубок финали ҳақида гапирди

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Германия Кубоги финали олдидан жамоадаги босим ҳақидаги саволга жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар бугун турнирнинг финал учрашувида «Штутгарт»га қарши майдонга тушишади.

«Четдан қараганда, фақат муваффақият ва совринлар аҳамиятга эгадек туюлади. Аммо воқеалар марказида бўлиб, сўнгги бир неча йилга назар ташласангиз, шуни кўрасизми: биз доимий равишда юқори даражадаги футбол намойиш этдик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Шунга қарамай, мен мавсумга фақатгина битта ўйин натижасидан келиб чиқиб баҳо бермайман.

Менда шундай ҳиссиёт борки, жамоа ҳар куни машғулотларга завқ билан келади ва ҳамма биргаликда футбол ўйнаш иштиёқи билан ёнмоқда. Бу бизнинг ривожланишимиз учун улкан қийматга эга. Ютиш ёки ютқазишимизга фақат маълум даражада таъсир ўтказа оламиз, мен эса муваффақиятни фақат совринлар сони билан ўлчашдан йироқман. Бироқ, орадан ўн йил ўтиб ортга қараганингизда, имкон қадар кўпроқ кубокларни қўлга киритганингизни кўришни хоҳлайсиз. Шунинг учун эртага боримизни бериб ўйнаймиз», — деди Киммих матбуот анжуманида.

Киритилди: 23.05.2026 14:37. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик