Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария» Жексонни сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечди

Сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон «Бавария»дан «Челси»га қайтмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Бавария» футболчининг Англияга қайтишини тасдиқлаган. Мюнхен клуби сотиб олиш вариантини фаоллаштирмасликка қарор қилган ва бу қарор бундан бир неча ой аввал қабул қилинган. Жамоа бош мураббийи Венсан Компани ҳужумчининг ҳаракатларидан қониқаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти 50 миллион еврони у учун жуда юқори баҳо деб ҳисобламоқда.

«Бавария» 25 ёшли Жексонни ўтган йилнинг сентябрь ойида «Челси»дан ижарага олган эди. Германия чемпиони сафида у 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 02.07.2026 15:10. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар: 0 та.