Бавария

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Харгривз Кейннинг «Олтин тўп» учун асосий рақобатчисини айтди

Харгривз Кейннинг «Олтин тўп» учун асосий рақобатчисини айтди

«Бавария»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Оуэн Харгривз Мюнхен клуби ҳужумчиси Харри Кейн «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири эканини таъкидлади. Шу билан бирга, немис клубининг собиқ футболчиси Кейнга жиддий рақобат қила оладиган футболчини ҳам айтди.

«Харри Кейн “Бавария” сафида жуда юқори даражада ўйнади ва чемпионликни қўлга киритди. Унинг голлар бўйича статистикаси шунчаки ажойиб. Бундан ташқари, у кўп гол урган жуда яхши Жаҳон чемпионатини ўтказди. Англия ушбу мусобақада учинчи ўринни эгаллади», — дея Харгривз сўзларини Merkur келтирди.

Собиқ футболчининг фикрича, Кейннинг асосий рақиби «Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Родри бўлиши мумкин.

«Менимча, Родри ажойиб ўйнади. У “Манчестер Сити” билан Англия Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб бўлди. Родри, шунингдек, АҚШда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасини ғалабага етаклади. Агар мен овоз беришим керак бўлганида, танловим шу икки футболчи ўртасида бўлар эди», — дея якунлади Харгривз.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Кейн «Бавария» таркибидаги сермаҳсул мавсумдан сўнг соврин учун даъво қилмоқда — у жамоаси сафида барча расмий мусобақаларда 51 та учрашувда 61 та гол урган.

Киритилди: 28.08.2026 07:29. Ўқилди: 1405 марта.

← Клуб хабарлари

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Атлетико
0-2
Бавария

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик