Бавария

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛнинг асосий фаворити қайси жамоа? Кейн жавоб берди

ЕЧЛнинг асосий фаворити қайси жамоа? Кейн жавоб берди

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар сифатида амалдаги чемпион “ПСЖ”ни кўрсатди. Бу ҳақда Маrca нашри хабар берди.

Унга кўра, Париж клуби кетма-кет икки марта турнирда зафар қучгани боис асосий фаворит мақомига муносиб:

“Менимча, 'ПСЖ' — асосий фаворит. Улар турнирда кетма-кет икки марта ғалаба қозонди. Албатта, 'Бавария', 'Арсенал', 'Реал Мадрид', 'Барселона' каби бошқа кучли жамоалар ҳам бор. Барча топ-клублар соврин учун курашади”, деди Кейн.

Шунингдек, ҳужумчи ўтган мавсумдаги Чемпионлар Лигасини ҳам эслаб ўтди. Ўшанда “Бавария” ярим финалда айнан “ПСЖ”га имкониятни бой берган эди. Англиялик футболчи жамоаси яхши мавсум ўтказганини, бироқ кучли рақибга қарши кичик фарқ билан ютқазганини таъкидлади.

“Энди ўтган мавсумни ортда қолдириб, янги мавсумга эътибор қаратишимиз керак. Чемпионлар Лигаси бизнинг асосий мақсадларимиздан бири. Бунинг учун астойдил меҳнат қиламиз”, дея қўшимча қилди англиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг янги форматига кўра, турнирда 36 та клуб иштирок этади ва ҳар бир жамоа биринчи босқичда 8 тадан (4 та уйда ва 4 та сафарда) ўйин ўтказади. Ягона турнир жадвалида кучли саккизликни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олса, 9–24-ўринларни эгаллаган клублар плей-офф йўлланмаси учун ўзаро кураш олиб боради. Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми 8-сентябрь куни старт олади.

Киритилди: 28.08.2026 14:56. Ўқилди: 2863 марта.

← Клуб хабарлари

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

04.11.2026. ЕЧЛ. 4-тур.
01:00
Атлетико
0-2
Бавария

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик