Хабарингиз бор,эртага Суперлиганинг 5-турида“Андижон” ўзида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.
Бу “Андижон”нинг жорий мавсум “Соғлом Авлод”даги илк учрашуви бўлади. Учрашув олдидан “бургутлар” ярим ҳимоячиси Асрор Ғофуров фикрлари билан қизиқдик.
- Ассалому алайкум, Асрор ака “Насаф”га қарши тайёргарликлар қай даражада ўтмоқда, футболчиларнинг кайфияти қандай?
- Тайёргарликлар авжида. Насиб қилса, ўз майдонимизда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу ўйинни бутун Андижон кутяпти.
- Барчаси яхши фақат оҳирги тўртта ўйиннинг барчасини сафарда ўтказдик. Меҳмонда ўйнаш ҳар доим қийин. Энди ўз майдонимизда ўйнашни бошлаймиз ва албатта ғалаба қозонишни ҳам.