Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор”нинг 18 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

Олий лига 2-тур учрашувларидан кейин турли ёшдаги терма жамоаларимиз йиғинга киришадилар.

Терма жамоалар маркази бир вақтнинг ўзида "Бунёдкор"нинг 18 нафар футболчисини турли ёшдаги терма жамоаларимизга таклиф этиб, телеграмма юборди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 мартдан 2 апрелга қадар йиғин ташкил этган. 11 кунлик ушбу тайёргарлик давомида Жанубий Корея ва Японияга қарши меҳмонда ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Бу йиғинга “Бунёдкор”нинг олти нафар футболчиси жалб этилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз йиғинини аллақачон бошлаб юборган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 18 мартдан 2 апрелга қадар йиғин ташкил этади. Олимпиячиларимиз ушбу йиғин доирасида 27-31 март кунлари Бангладеш мамлакатида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнирида иштирок этишади. Бу жамоага “қалдирғочлар”нинг уч нафар футболчиси чақирилган.

“Бунёдкор”нинг энг кўп – тўққиз нафар футболчиси Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоасидан чақирув олган. Жорий йилда Янги Зеланлдия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган бу ёш тоифасидаги терма жамоамиз 22 март 6 апрель оралиғида умумий ҳисобда 15 кунлик йиғин ташкил этган. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу йиғиннинг бир қисмини Португалия мамлакатида ўтказишади.

Қуйида терма жамоалардан чақирув олган “Бунёдкор” футболчилари билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
1.Акбар Тўраев – дарвозабон
2.Абдукарим Муҳаммедов – дарвозабон
3.Акмал Шораҳмедов – ҳимоячи
4.Артём Филипосян – ҳимоячи
5.Сардор Рашидов – ярим ҳимоячи
6.Воҳид Шодиев – ҳужумчи

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
1.Акрамжон Комилов – ҳимоячи
2.Сардор Собирхўжаев – ярим ҳимоячи
3.Темур Аюпов – ҳужумчи

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси
1.Эргаш Исмоилов – ҳимоячи
2.Рустамжон Ашурматов – ҳимоячи
3.Хуршид Ғиёсов – ҳимоячи
4.Миржамол Қосимов – ярим ҳимоячи
5.Отабек Шукуров – ярим ҳимоячи
6.Сардор Азимов – ярим ҳимоячи
7. Достонбек Ҳамдамов – ярим ҳимоячи
8.Забихилло Ўринбоев – ҳужумчи
9.Элдор Шомуродов – ҳужумчи

Киритилди: 21.03.2015 11:38. Ўқилди: 5295 марта. Фикрлар: 17 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.