Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: "Жамоамга нима бўлганини тушуна олмаяпман"

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Натижадан кўнглим тўлди. Бироқ ўйинни фақатгина 60 дақиқасидан қониқдим холос. Ярата олган голли вазиятларимизнинг фақатгина ярмидан фойдаландик холос. Жамоамизга нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Ўтказиб юбораётган голларимиз ҳам ғалати: Пенальтилар ёки рақиб футболчисининг ҳаддан зиёд индвидуал маҳорати эвазига жазоланяпмиз. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз. “Бунёдкор” бугунги кунда асосий эътиборни ёшларга қаратган. Клубнинг мақсади – терма жамоаларни ўз тарбияланувчилари билан бойитиш. Ҳозирги кунда йўналишимиз шунақа. Яқинда турли ёшдаги терма жамоаларга жами 18 нафар футболчимиз бир вақтнинг ўзида чақирилди. Биз 14 кун мобайнида уларсиз тайёрландик. Ишонинг, икки ҳафта 18 нафар футболчисиз машғулот ўтказиш жуда қийин ва оғир. Ўйлайманки, энди секин-аста ҳаммаси жойига тушади. Шунингдек, жароҳатлар туфайли бир қанча футболчиларимиз сафдан чиқишди. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳозирги пайтда Сардор Рашидовни қўллаб-қувватлашимиз керак. Унга озроқ вақт бериб, далда бўлсак, тез орада у ҳақиқий етакчига айланади. Бироқ ички мусобақаларда ғолиб чиқиш вазифаси кун тартибидан олиб ташланмаган. Стадионга ташриф буюрган ҳар бир мухлис кўпроқ гол кўришни истайди. Биз бугун ишқибозларга ҳам кўпроқ ва чиройли голлар хадя қилмоқчи эдик. Кейинги учрашувларимизда ҳам мухлисларимиз кайфиятини янада оширадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сергей Лушчан.

Киритилди: 17.04.2015 21:33. Ўқилди: 5774 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.