Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Достон Ҳамдамов: Мухлисларни шод этсам, шунинг ўзи кифоя

Айни дамда юртимизда ажойиб футбол истеъдодлари етишиб чиқаётгани сир эмас. Яқинда Янги Зеландия яшил майдонларида ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда терма жамоамиз муносиб иштирок этиб, жаҳоннинг энг кучли саккиз жамоаси орасидан жой олганидан хабарингиз бор. Футболчиларимиз икки мағлубиятдан сўнг тушкунликка тушишмади ва охиригача курашиб, плей-оффга йўл олишди ва чорак финалга қадар етиб келишди.

Ҳали ёш бўлишига қарамасдан Достонбек Ҳамдамов терма жамоа ва клуб сафида ўрнини топиб улгурди. У ортда қолган вақт давомида қатор турнирларда иштирок этиб, қимматли тажриба тўплаб келаётир. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2015да Австрия дарвозасига икки тўп киритиб, термамизга чорак финал эшигини очди.


Бундан ташқари 24 июлда 19 ёшини қарши оладиган ҳужумчи “Бунёдкор” сафида ҳам ўзининг етакчилигини ҳар томонлама исботлай олди. SPORTS.uz портали клуб академияси тарбияланувчиси билан футболга кириб келиши, ортда қолган фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

– Салом Достонбек, футболга кириб келишингизга асосий туртки нима бўлган? Оилангизда спортчилар борми, улар ҳам бунга қизиқадими?

– Салом. Кўчада болалар билан кўп футбол ўйнардик. Бу спорт турини танлашимга маҳалламиздаги бир футболчи йигит сабаб бўлган, десам адашмайман. У яхши ўйнарди, биз уни томоша қилиб ҳайратланардик. Кейин Янгиер шаҳридаги футбол мактаб интернатида футболнинг сир-асрорларини ўргана бошладим. Шундай қилиб, миллионлар ўйинига бўлган қизиқишим ортиб борди. Оиламизда спортчилар бўлмаган. Аммо улар барчаси спортга қизиқишади. Мен оилада тўнғич ўғилман. Иккита укам бор. Улар ҳам менга ўхшашга ҳаракат қилишади ва футбол ўйнаб туришади. Ҳозирда катта укам мусиқа мактабида таълим оляпти. Иккинчиси ҳали анча ёш. Шу сабаб унинг келажаги борасида олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

– "Бунёдкор" академиясига қандай келгансиз?

– Футбол мактабида ўқиб юрган вақтларимизда Тошкентга мусобақага келгандик. Бу ердаги иштирокимиз давомида бир неча клублардан кузатувчилар ўйинимизни томоша қилишди. Мен эса "Бунёдкор" скуатлари нигоҳига тушган эканман. Кейин Сергей Лушан ўз жамоасига чақирди, синовдан мувафаққиятли ўтдим ва клуб акдемиясига қабул қилиндим. Жуда хурсанд бўлдим. Бу ерда барча шароитлар етарли. Яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Менимча, бундан ортиқ қулайлик ҳеч қаерда бўлмаса керак.

– 19 ёшда "Бунёдкор"нинг асосий таркиб футболчисига айланаман, деб ўйламаган бўлсангиз керак... Терма жамоа ҳақидачи?

– Мен ёшлигимдан асосий таркибда ўйнашни орзу қилиб келаман, айниқса терма жамоада. Мана секин-аста жамоада ўз ўрнимни топиб боряпман. Биринчи бўлиб 14 ёшимда Дилшод Нуралиев бошчилигида терма жамоага чақирилганман. Худога шукр, шундан бери ўйиним мураббийларга манзур бўлиб, мунтазам таркибдан ўрин олмоқдаман.

– Ёшлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатидан қолган энг яхши хотира, воқеа қайси?

– Жаҳон чемпионати яхши ўтди. Таассуротлар кўп. Ўйинлар кутилмаган натижаларга бой бўлди. Мағлубиятлар ҳам бўлди, ғалабалар ҳам. Гуруҳда деярли имконият йўқ дегандик. Аммо қийинчилик билан бўлса-да, кейинги босқичга чиқишни уддаладик. Ўшанда омад ҳам бизга кулиб боқди. Айниқса, Австрияга икки гол киритиб, жамоамизни кейинги босқичга олиб чиққанимдан хурсандман. Афсуски, чорак финалда Сенегалга ютқазгандан сўнг болалар бироз тушкунликка тушишди. Умуман кичик мундиал бўладими, каттами у ерда кучсиз жамоасининг ўзи йўқ. Турнирни кўтаринки руҳда бошлаган Германия ҳам ушбу босқичга юришини тўхтатди. Жаҳоннинг кучли саккизлигига киришнинг ўзи катта натижа деб ўйлайман.

– Сенегалга қарши ўйин пайтида трибунада ўтириб нималарни ҳис қилдингиз?

– Сариқ карточкаларим иккитага етганлиги сабабли майдонга туша олмадим. Тушкунликка тушдим. Анча қийин ўйин бўлди. Трибунада туриб томоша қилиш оғир экан. Майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам бергим келарди. Рақиб ҳам кучли. Буни тан олиш керак.

– Энг катта орзуингиз нима?

– Энг катта орзум Миллий терма жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Спортчи учун бундан катта бахт бўлмаса керак.

– Жаҳоннинг қайси гранд жамоасида тўп суришни истаган бўлардингиз?

– Албатта, “Барселона”да. Бу буюк клуб. Ажойиб ўйин намойиш этади. Бой тарихга эга.

– Ўзбекистон Миллий терма жамоасига жалб этилсангиз, унда қайси рақам остида тўп сурган бўлардингиз ва нима учун?

– Агар насиб қилиб, термага чақирилсам, қайси рақамни беришса, ўшанда ўйнайман. Мен учун бу аҳамиятга эга эмас. Муҳими, яхши ўйин намойиш қилиб, мухлисларни шод этсам, шунинг ўзи кифоя.

– Нега сизни доим жиддий юз ифодаси билан кўрамиз? Майдонда ҳам кам жилмаясиз?

– Билмадим. Менга шундай юриш ёқади. Ўзи табиатан характерим бироз оғир. Майдонда эса турли вазиятлар бўлади. Шунинг учун камроқ кулишга ҳаракат қиламан. Жиддийлик барибир бошқачада.

Энг севимли жамоангиз: – “Барселона”

Энг севимли футболчингиз: – Лионель Месси

Энг севимли чемпионатингиз: – Испания Ла Лигаси

”Бунёдкор” сафида ўйнаган қайси футболчининг ҳаракатлари сизга кўпроқ маъқул келган? – Сато Минори.

Китоб ўқишни маъқул кўрасизми ёки интернетда сайр қилишни? – Кўпроқ детектив китоблар ўқиб тураман. Баъзан эса интернетни.

Ҳа, футбол ғалаба ва мағлубиятлардан иборат. Муҳими, бу қийинчиликлардан тўхтаб қолмаслик. Шундай экан бугунги қаҳрамонимизнинг келгусидаги фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз.

Киритилди: 09.07.2015 16:57. Ўқилди: 3748 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:30
Сўғдиёна
4-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.