Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” чорак финалнинг биринчи учрашувида ғалба қозонди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мамлакат кубоги чорак финали доирасида “Сўғдиёна” қарши кечган биринчи баҳсда ғалаба қозонди.

Жиззах шаҳрида барпо этилган янги стадионда кечган баҳснинг стартидаёқ “қалдирғочлар” рақиб дарвозасини ишғол этишди. Отабек Шукуров томонидан йўлланган кучли зарбани Михаил Спиридонов қайтаришга эришди. Бироқ Достонбек Ҳамдамовнинг такрорий зарбасини тўсишда “Сўғдиёна” посбони ожиз қолди – 0:1. Шундан сўнг Сергей Лушчан шогирдлари яна бир неча хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ ҳужумларни самарали якунлашди бунёдкорчиларга аниқлик етишмади. Бўлим сўнггида эса бурчакдан оширилган тўпни Жасурбек Ҳакимов боши билан Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Жамоалар ушбу ҳисобда танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимни “қалдирғочлар” фаол бошладилар. Натижада 48-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг аниқ пасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбаси Спиридонов қўриқлаган дарвозанинг олис пастки бурчагидан жой олди – 1:2.

Қолган дақиқаларда “Бунёдкор”да ҳам, “Сўғдиёна”да ҳам бир неча вазиятлар бўлди. Лекин дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” мамлакат кубоги чорак финалининг биринчи учрашувида “Сўғдиёна”ни меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жавоб учрашуви олдидан яхши имкониятга эга бўлиб олди. Ярим финал иштирокчисини аниқлайдиган Тошкентдаги жавоб учрашуви 28 ёки 29 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги-2015
Чорак финал. Биринчи учрашув
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:2 (1:1)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 2 (0:1), Жасурбек Ҳакимов 39 (1:1), Достонбек Ҳамдамов 48 (1:2)
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳакимов 45+1, Артём Филипосян 45+1, Дилмурод Икромов 78, Акмал Шораҳмедов 80, Достонбек Ҳамдамов 90+2
Сўғдиёна”: 31.Михаил Спиридонов, 2.Дилмурод Икромов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 6.Собир Ҳамидов (28.Санжар Риҳсибоев 65), 7.Санжар Рашидов, 10.Жасурбек Ҳакимов (11.Нодир Ибрагимов 56), 17.Музаффар Музаффаров, 22.Сайдулла Раҳматов, 24.Асил Бегимқулов (23.Бобир Қосимов 46), 40.Муқим Тошматов
Заҳира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 8.Сухроб Қобилов, 19.Сардор Қаххоров, Акмал 21.Абдурахмонов
Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев 52), 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Отабек Шукуров (24.Нуриддин Ҳасанов 85), 39.Элдор Шомуродов (46.Сардор Азимов 72)
Заҳира: 1.Павел Бугало, 15.Обид Жўрабоев, 33.Вячеслав Пурак, 48.Акрам Комилов
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент) – 8,5; А.Усмонов (Тошкент) – 8,5; Р.Шояхметов (Тошкент) – 8,5; Б Юлчараев (Гулистон) – 9,0
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент)
9 июль. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 10150 томошабин

Киритилди: 10.07.2015 00:46. Ўқилди: 3171 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:30
Сўғдиёна
4-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.