Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Металлург” иккинчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

“Металлург” жамоаси иккинчи назорат учрашувини ҳам Тошкентда – “Бунёдкор-2” жамоасига қарши ўтказди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи лига вакилларига қарши учрашувда бекободликлар рақиблар дарвозасига жавобсиз саккизта тўп йўллашди – 8:0, дея хабар бермоқда "Металлург" расмий сайти.

Ўйин маҳорат борасида устун бўлган олий лига вакилларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Ҳар иккала таймда металлургчилар пойтахтликлар дарвозасига тўрттадан гол киритишди. Биринчи таймда Шаҳзодбек Нурматов хет-трикни расмийлаштирган бўлса, иккинчи таймда жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев ҳам ундан ортда қолмади ва ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйди. Яна иккита гол Саиджон Абдужабборов  ҳамда Сардор Расуловлар ҳисобига ёзилди. Жамоа ярим ҳимоячиси Алишер Зиёвуддинов шу куни индивидуал машғулотлар олиб борган бўлса, ҳимоячи Давронбек Каримқулов учрашувни томошабинлар қаторида кузатиб ўтирди.

Энди “Металлург” футболчилари “Локомотив” жамоасига қарши ўтказиладиган иккинчи давранинг биринчи ўйинига қадар тайёргарлик жараёнини Чирчиқ шаҳрида давом эттиришади.

“Металлург” (Бекобод) – “Бунёдкор-2” (Тошкент) – 8:0 (4:0). 28.07.2015. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ришат Нугманов, Никита Афиногенов.
Назоратчи ҳакам: Марат Исмоилов.
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (8, 23, 25), Саиджон Абдужабборов (27), Зоҳид Абдуллаев (55, 60, 88), Сардор Расулов (58).
Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов (12), Ҳикмат Ҳошимов (89).
“Металлург”: С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, А.Ковалев, Ж.Мирабдуллаев, М.Сулаймонов, Д.Одилов, Д.Каримов, Р.Вагапов, С.Абдужабборов, М.Тошматов, Ш.Нурматов.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар: З.Сафоев, С.Расулов, А.Нўъмонов, М.Акбаров, З.Абдуллаев, М.Эсонов, Ш.Норбеков, Ф.Нурлибоев, А.Рашидхонов.
“Бунёдкор-2”: Ф.Абдусатторов, С.Мадраҳимов, Б.Усмонов, М.Мираҳмедов, А.Розиқов, Н.Тўхтасинов, А.Абдуллаев, Э.Равшанов, Ж.Хўжамов, М.Қаҳрамонов, Б.Умаржонов.
Захирадан тушганлар: Э.Адҳамов, Ф.Иноғомов, Ш.Эргашев, Р.Нуралиев.

Киритилди: 29.07.2015 11:48. Ўқилди: 3753 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.