Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Воҳид ШОДИЕВ: «Йўқотилган очко қадри якунда билинади»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон 24-миллий чемпионати олий лигасида 19-тур учрашувларига старт берилади. Турнинг марказий ўйини шанба оқшомида «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Пойтахт дербисидан ўрин олган баҳсни бошқариш Зокир Қодиров бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Учрашувнинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун ҳам беқиёс. Агар ўйинда «Локомотив» очко йўқотса, «Пахтакор»нинг чемпион бўлиш имкониятлари кескин ошиб кетади. Тўғри, бунинг учун амалдаги чемпион ҳам «Қизилқум»га қарши кечадиган учрашувда ғалаба қозониши керак. Лекин «шерлар»нинг ушбу баҳсда қоқилиш фоизи камроқ. Ўз ўрнида «Бунёдкор» учун ҳам шанба кунига белгиланган ўйиннинг аҳамияти катта. Ниҳоят яна ўз аренасида ўйин ўтказадиган «қалдир­ғочлар» «темирйўлчилар»ни мағлуб этиш орқали ўртадаги фарқни 2 очкога қисқартириб олишади. Акс ҳолда совринли ўринлар учун курашаётган учликдан сезиларли тарзда ортда қолиб кетишади. Шуларни инобатга олсак, муҳташам «Бунёдкор» стадионида кечадиган учрашувнинг нақадар муҳим эканлиги ойдинлашади. Биз мазкур ўйин олдидан  «Бунёдкор» ҳужумчиси Воҳид Шодиевнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

- Воҳид, шанба оқшомида ўтказиладиган ўйинга тўхталишдан аввал 18-тур доирасидаги «Шўртан» билан бўлиб ўтган Ғузордаги учрашув борасидаги таассуротлар ҳақида гапирсангиз.

- Биринчи галда «Шўртан» жамоасини чиройли футбол намо­йиш этишгани билан табрикламоқчиман. Тан олиш керак, шу куни ғузорликлар кучли ва шу билан бирга, мазмунли ўйин кўрсатишди. Ўйлашимча, якуний ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳатто, юзага келтирилган икки вазиятдан унумли фойдаланиб қолишганида, мезбонлар ғалабани илиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бахтимизга бу ҳужумлар гол билан якунланмади.

- Сизларда ҳам дарвозани  ишғол қилиш учун имкониятлар яратилдими?

- Албатта. Бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар етарлича бўлди. Шу куни ким биринчи гол урса, ўша жамоа уч очколи бўларди. Иккала клуб бирдек ғалаба қозониши ва аксинча, мағлубиятга учраши мумкин эди.

- Бу ўйинда икки очко йўқотдингларми ёки бир очкога эга бўлдингларми?

- Икки очко йўқотдик. Чунки биз совринли ўринлар учун курашаётган жамоамиз. Бой бериладиган ҳар бир очко якунда панд бериши мумкин.

- «Бунёдкор» бундан аввалги ўйинларда кетма-кет ғалабага эришиб, яхши ўйин намойиш этиб келаётганди. Кўз тегдими ёки чарчаб қолдингларми?

- Ўйиндан ўйиннинг фарқи бўлади. Ғузордаги учрашувда осон бўлди, деб айта олмайман. «Шўртан» ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнади. Боз устига, ўша куни улар ўзларининг мавсумдаги энг чиройли ўйинларини намойиш этишди. Мухтор Қурбонов жамоаси иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Юқорида айтиб ўтганимдек, таблодаги якуний ҳисоб ўйинга мос бўлди.

- Олдинда «Локомотив»га қарши ўтказиладиган жуда ҳам ўйин турибди. Қолаверса, бу жамоа билан алоҳида ҳисоб-китобга эгасизлар. Тайёргарлик қандай кетяпти? Бу ўйин­дан нималарни кутяпсиз?

- Айни пайтда «Бунёдкор» учун алоҳида қайд этиб кўрсатадиган жамоа йўқ. Ҳамма жамоа биз учун рақиб. Фикримни тушундингиз деб ўйлайман. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун олий лигадаги барча жамоаларни мағлубиятга учратишимиз керак. Юқорида айтдим, йўқотилган очколар йил сўнгида қимматга тушиши аниқ. Буни барчамиз билиб турибмиз. Шунга яраша ҳар бир ўйинга икки юз фоиз куч билан тайёргарлик кўряпмиз. «Шўртан»га қарши кечган учрашувни қайтадан томоша қилдик. Йўл қўйилган хатолар устида гаплашдик. Мураббийларимиздан тегишли кўрсатмалар олдик. Энди бу камчиликларни такрорламаслигимиз керак. Жамоалар томонидан йўл қўйиладиган кичик бир хато ўйин тақдирини ҳал қилиши ҳеч гап эмас. Буни клубдошларим ҳам, «Локомотив» футболчилари ҳам жуда яхши англаб туришибди.

- Ўзбекистон кубогидаги «Пахтакор» устидан қозонилган муваффақият ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда муҳим ғалабага эришдик. Қолаверса, чемпион жамоани майдонида мағлуб этиш ёқимли. Энг муҳими, мухлисларбоп ўйин бўлди. Футбол ишқибозлари 5та гол кўришди. Лекин ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Олдинда тўлиқ 90 дақиқадан иборат жавоб учрашуви ҳам бор. Буни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз - Ўзбекистон кубогида зафар қучиш. Бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Киритилди: 27.08.2015 18:59. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 13 19
6 Олимпик 13 19
7 Нефтчи 12 19
8 Пахтакор 12 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.