Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Металлург” 4:2

Икки ҳафталик танаффусдан сўнг яна чемпионат ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ёшлар лигаси 21-тури доирасида “Бунёдкор” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди.

Учрашув жуда қизиқарли тусда бошланди. Жамоалар дастлабки дақиқаларданоқ бир-бирларига очиқ футбол таклиф этишди. Натижада олти дақиқа ичида иккита гол урилди. Аввалига бекободликлар Сирожиддин Тошпўлатовнинг пенальтидан киритган голи эвазига олдинга чиқиб олишган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Сардор Азимов ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Танаффусга чиқиш олдидан ёш “қалдирғочлар” яна иккита гол уришди. 31-дақиқада Нодир Мавлоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси “Металлург” посбони тўсиб қололмади. Бўлим сўнгида эса Жавҳир Қаҳрамонов бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни тўрга жойлаб қўйди. Шу тариқа жамоалар танаффусга 3:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа аъзолари яна биттадан дарвозаларни ишғол этишди. 74-дақиқада Дилмурод Каримов жарима майдончаси ташқарисидан туриб, тўпни олис бурчакка жойлаб қўйишга эришди – 3:2. Шундан сўнг, бекободликлар ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтишиб, қарши ҳужумда жазоланишди. Захирадан майдонга тушган Жаҳонгир Хўжамов қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, кучли зарба билан ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари ўз ҳисобларига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйишди.

Ёшлар лигаси, 21-тур
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 4:2 (3:1)
Голлар: Сирожиддин Тошпўлатов 4 пенальти (0:1), Сардор Азимов 6 (1:1), Нодир Мавлонов 31 (2:1), Жавоҳир Қаҳрамонов 43 (3:1), Дилмурод Каримов 74 (3:2), Жаҳонгир Хўжамов 90 (4:2)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 7.Нодир Мавлонов, 14.Вячеслав Пурак, 15.Эргаш Исмоилов, 18.Шахзод Абдураҳимов, 21.Фарҳод Намозов, 28.Хуршид Ғиясов, 30.Сардор Азимов, 33.Жавоҳир Эсонқулов, 54.Босит Раҳимов, 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
Захира: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 4.Жаҳонгир Хўжамов, 10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 23.Георгий Погосов
“Металлург”: 25.Тимур Тўйчиев, 2.Нозим Эсонов (С), 3.Зуфаржон Акбаралиев, 7.Улуғбек Худоёров, 9.Миртўра Акбаров, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Умид Раҳимов, 19.Аброрбек Тошқўзиев, 20.Сирожжон Тошпўлатов, 21.Суннатилла Эрматов, 22.Акбаршо Рашидхонов
Захира: 51.Нодир Нишонов, 55.Азизбек Алимов, 6.Дилмурод Каримов, 8.Мансур Нуралиев, 10.Шохназар Норбеков, 11.Арслон Султонов, 14.Озодбек Комилов
Ҳакамлар: И.Гормашов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент), Шаҳзод Миржалолов (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Г.Имомов (Тошкент)
10 сентябрь. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.

Киритилди: 11.09.2015 00:39. Ўқилди: 2760 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.