Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Болажонларни “Бунёдкор” футбол мактабига таклиф этамиз!

Ҳар йили “Бунёдкор” футбол мактабига ёш болакайлар қабул қилинади.

Ҳозирда футбол мактабига 2008 ва 2009 йилларда таваллуд топган болалар қабул қилинмоқда. Ота-оналардан тушаётган баъзи бир саволлар юзасидан футбол мактабимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири Баҳодир Тошмуҳаммедовга мурожаат этдик.

- Янги гуруҳларга ёш болаларни қабул қилиш жараёни қандай?
- Август ойи охирларида 2009 йилда туғилган болаларнинг ота-оналаридан аризалар туша бошлади. Сентябрдан эса гуруҳ очилиб, машғулотлар бошланди. 2008 йилда туғилганлар эса икки йилдан бери шуғулланиб келишмоқда.

- Футбол мактабига кириш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
- Туғилган ҳақидаги гувоҳнома ва шифокорларнинг руҳсатномаси (У-086).

- Машғулотларга қатнайдиган болалар қандай кийимда бўлишлари керак?
- Оқ футболка, қора шорти, оқ гетри ва спорт пойабзали.

- Машғулотлар қайси кунлари олиб борилмоқда?
- Машғулотлар ҳафтасига уч марта ўтказилмоқда: сешанба, пайшанба ва шанба кунлари. 2009 йилда туғилганларга эрталабдан 7:15да машғулот олиб борилади. 2008 йилда туғилганлар эса ҳафтанинг худди шу кунлари фақат соат 13:15дан бошлаб шуғулланадилар.

- Болаларга қандай талаблар қўйилади?
- Янги келган болалар билан дастлабки икки ой давомида ҳеч қандай талабларсиз машғулот ўтказамиз. Фақатгина соғлиқ, машғулотга хоҳиш, ва тартиб-интизомга амал қилишга бўлгани. Икки ой ўтгач, алоҳида кўрсаткичлар ва тезлик борасидаги сифатлар бўйича болалар сараланиб олинади ва машғулотларни давом эттиришади.

- Болаларга қандай шароитлар яратилган?
- “Бунёдкор” футбол мактабида замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган барча шароитлар бор: табиий ва суъний қопламали майдонлар, кийим алмаштириш хоналари, машғулотда фойдаланиш учун алоҳида анжомлар ва х.к.

- Қабул ўқув-йили бошланиб бўлгач тугадими ёки ҳозир ҳам машғулотларга қўшилиш имконияти борми?
- 6-7 ёшли болалар учун ҳар икки ойда қабул бўлади. Кейинги тўрт ой учун қабул кунларини аниқ келтириб ўтишим мумкин:
2015 йил, 30-31 октябрь
2015 йил, 25-26 декабрь
2016 йил, 26-27 февраль
2016 йил, 29-30 апрель
ушбу саналарда соат 9:00 дан 10:00 га қадар ота-оналарни футбол мактабимиз биноси олдида кутамиз.

- Бир гуруҳда нечта бола шуғулланади?
- Ушбу ёшдаги гуруҳларимизда болалар жудаям кўп. Шунга яраша мураббийларимиз ҳам бор. Ҳар 8-10та болага алоҳида мураббий бириктирилган.

- Ота-оналар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига жавоб олиш учун Сиз билан қандай боғлана олишади?
- Футбол мактабимизга учрашишлари ёки +99890 1676520 рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин. (Илтимос, қўнғироқлар фақат иш вақтида бўлсин – матбуот хизмати қўшимчаси)

Футболни севувчи болажонларни “Бунёдкор” футбол мактабига таклиф этамиз!

Киритилди: 11.09.2015 01:14. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 23
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 12 19
6 Нефтчи 12 19
7 Пахтакор 12 19
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 12 7

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.