Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 5:1

Ёшлар лигаси 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Учрашувнинг дастлабки сонияларидаёқ Анвар Ражабов ёш “қалдирғочлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Лекин Анварнинг зарбасини жиззахликлар посбони қайтариб қолди. Шундан “сўнг сен урмасанг сенга уришади” деганларидек, биринчи бўлиб дарвозани ишғол этиш “Сўғдиёна” ёшларига насиб этди. Ёшлар лигаси тўпурари Санжар Рихсибоев пенальтидан ҳисобни очишга эришди. Ушбу гол биринчи бўлиб охиригача ягоналигини сақлаб қолди ва танаффусга меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан чиқиб кетилди.

Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” ёшлари таркибида бирданига тўртта футболчи алмаштирилди. Майдонга тушган янги кучлар ёш “қалдирғочлар”нинг ўйинини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада Ширинбой Абдуллаев қўриқлаган “Сўғдиёна” дарвозасига кетма-кет голлар урилди. Аввалига Миржамол Қосимов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Кейинги вазиятда эса Қосимов узатган тўпни Бекрич гол билан якунланди. Орадан кўп ўтмай Миржамол Қосимов жарима майдончаси ташқарисидан “парашют” усулида “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол жиззахлик ёшларини руҳан синдирди. Кейинчалик Жавоҳир Эсонқулов кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Сўғдиёна” ҳимоячиси тўпни қайтариш чоғида уни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари “Сўғдиёна”ни 5:1 ҳисобида тор-мор этиб, ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди ва биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Ёшлар лигас, 23-тур
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 5:1 (0:1)
Голлар: Санжар Рихсибоев 11 пенальти (0:1), Миржамол Қосимов 53 (1:1), Самир Бекрич 59 (2:1), Миржамол Қосимов 71 (3:1), Жавоҳир Эсонқулов 81 (4:1), Ал-Салому Азатов 90+1 автогол (5:1)
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Абдураҳимов 10, Шуҳрат Суярқулов 38, Асилжон Бегимқулов 41, Хуршид Ғиёсов 71
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов (С), 4.Акрамжон Комилов, 6.Сардор Собирхўжаев, 10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 11.Анвар Ражабов, 18.Шаҳзод Абдураҳимов, 21.Фарҳод Намозов, 23.Эргаш Исмоилов, 28.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 54.Босит Раҳимов
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Элёр Адҳамов, 7.Нодир Мавлонов, 14.Самир Бекрич, 15.Вячеслав Пурак, 30.Сардор Азимов, 33.Жавоҳир Эсонқулов, 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
“Сўғдиёна”: 12.Ширинбой Абдуллаев, 2.Шохруҳ Акбаров, 3.Шуҳрат Суярқулов, 5.Асилжон Бегимқулов (С), 7.Санжар Рихсибоев, 8.Сирож Мелиев, 9.Баҳодир Қосимов, 11.Нодирбек Ибрагимов, 18.Бобур Қосимов, 19.Иззат Абдуллаев, 20.Шаҳбоз Жўрабеков
Захирадан майдонга тушганлар: 4.Асил Орипов, 13.Достон Орипов, 14.Мўминжон Мелиев, 15.Маъруфжон Тўраев, 17.Саҳоб Рашидов, 21.Ал-Салому
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши) – 7,7; Сервер Еремеев – 7,8; Никита Афиногенов – 7,7; Рустам Лутфулин – 8,0
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
23 сентябрь. Тошкент. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони. 64 томошабин

Киритилди: 24.09.2015 13:40. Ўқилди: 3109 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:30
Бунёдкор
0-2
Сурхон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.