Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор»га кор келгувчи ким?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси - «Бунёкор» бош мураббийи Сергей Лушаннинг истеъфога чиқарилгани бўлди. Аслида бу кутилган воқелик эди. Чунки ушбу мутахассисга кучли жамоа шакллантириш учун етарлича вақт берилганди, аммо Лушан бундан фойдалана олмади.

Афсусга арзигулик ҳолат, чунки ёш мураббийнинг ўзига яраша ғоялари етарли эди. Лушан қайсидир маънода уларни юзага чиқаришга анча яқин ҳам келди. ОЧЛ саралашида «Ал-Жазира» ва Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Пахтакор»га қарши ўтказилган ўйинлар шубҳасиз, Лушаннинг қисқа муддатли фаолиятидаги энг ёрқин давр бўлиб қолади. Аммо тан олиш лозим, Сергей Ивановичнинг ишида бундай ёрқин дамлардан кўра, эслашга арзимайдиганлари кўпроқ бўлди. Шу сабабли ҳам у истеъфога чиқарилди. Зеро, 56 ўйиндан 16 тасида мағлуб бўлиб, 9 тасида дуранг ўйнаш - «Бунёдкор»га ярашадиган натижа эмас. Айнан шу сабабга кўра, клуб ва Лушан ҳамкорлик ўзанини бошқа томонга - академияга ўзгартиришга қарор қилдилар. Клубни эса мавсум охирига қадар бош директор Бахтиёр Бобоевнинг ўзи бошқарадиган бўлди.

Бу қарор қай даражада тўғрилиги ҳақида истаганча баҳслашиш мумкин. Бобоевнинг айтишича, клуб раҳбарияти шошилинч қарор қабул қилишни истамаган ва яқинда юзага келадиган танаффусда янги бош мураббий масаласи кўриб чиқилади. Жамоа бошқарувини ўз қўлига олишга энг асосий номзод эса Миржалол Қосимов бўлиб турибди. Шу ўринда «Бунёдкор»га нисбатан эътирозлар пайдо бўлади.

Эътирозларни билдиришдан олдин Лушан нима учун жамоадан кетганини кўриб чиқиш лозим. Табиийки, мусобақа жадвалидаги асосий рақобатчидан («Нефтчи»дан) учралган мағлубият раҳбариятга ёқмади. Чунки «Бунёдкор» тўртинчи ўринни бой берса, келаси йили ОЧЛда иштирок этолмайди. Шу сабабли ҳам Лушан истеъфога чиқарилди. Аммо нима учун унинг ўрнига бошқа мураббий таклиф этилмагани ғалати. Боз устига бундай номзод ҳам бор эди - Миржалол Қосимов. Ушбу мутахассиснинг «Бунёдкор» учун қандай аҳамият касб этишини кўп гапириш шарт эмас. Ахир Қосимов эмасми, оғир вақтларда жамоани инқироздан олиб қолган?

Халқимизда яхши бир гап бор - «янгисини қурмай туриб, эскисини бузма», деган. Магарки раҳбарият ҳали янги мураббий борасида бир қарорга келмаган экан, у ҳолда нима учун Лушаннинг ўзини мавсум охирига қадар сақлаб қолмади?  Бу ҳолат «Бунёдкор»­га панд бермаса бўлгани. Аввало Лушанга мавсум охиригача ишлашга имконият бериш керак эди. Нима бўлган тақдирда ҳам шу мутахассис клубни Ўзбекистон кубоги финалига олиб чиққан эди. Боз устига тўртинчи ўрин ҳам ҳали тўлиқ бой берилмаган, «Нефтчи» билан орадаги фарқ етарлича. Шундай экан, ҳозирдан таҳликага ўрин бўлмаса керак. Мабодо мураббийни истеъфога чиқариш зарур бўлган тақдирда ҳам, унинг ўрнига бош­қасини топиш керак эди. Шунда янги мутахассисда жамоани бош­қатдан шакллантириш учун икки ой қўшимча вақт бўларди. Бу вақт оралиғида у қайси футболчи қандай имкониятга эгалигини чамалаб олар эди. Боз устига ўйинчилар ҳам янги мураббий олдида ўзларини кўрсатиш учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилган бўлардилар. Ўз-ўзидан клуб қайд этадиган натижа ҳам шунга мос бўларди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бош мураббий истеъфога чиқарилдими, демак, унинг ўрнини бошқаси эгаллаши мантиқан тўғри ва профессионаллик нуқтаи-назаридан тўғри қарор. Ахир ўзингиз бир ўйлаб кўринг, «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике истеъфога чиқарилган тақдирда, жамоани Хосеп Мария Бартомеунинг ўзи бошқаришини тасаввур қила оласизми? Ёки Рафаэль Бенитес ишини эплай олмаса, «Реал» бошқарувини Флорентино Перес ўз қўлига оладими? Йўқ, албатта. Жуда бўлмаса бош мураббийнинг бирор ёрдамчиси мавсум охирига қадар клубни бош­қариб туради. Кўпинча бундай рокировкалар анча фойдали бўлади ва кутилмаган натижалар ҳам қайд этилиши мумкин. Ана, ўз вақтида Андре Виллаш-Боаш «Челси»дан истеъфога чиқарилгач, унинг ёрдамчиси жамоани вақтинча бошқариб, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эди. Тарихда бунақа мисоллар етарлича...

«Бунёдкор» ҳам профессионал жамоа сифатида шундай йўл тутиши лозим эди. Боз устига клуб ихтиёрида малакали мураббийлар етарлича топилади. Агар мавсум охирига қадар четдан мураббий чақиришни истамасалар, нима учун «Бун­ёдкор»ни Юрий Вазгенович Саркисян ихтиёрига топширмадилар? Ахир мазкур мутахассис ўз вақтида «Нефтчи» билан ўтдан ҳам, сувдан ҳам ўтган, беш марта чемпион бўлган. Бошқарса, шундай мураббий бошқармайдими «Бунёдкор»ни?

Бахтиёр Бобоевни эса биз малакали раҳбар сифатида кўпроқ биламиз. Бу инсонни бошқа ишда - клуб бошқарувида яхши таниганмиз. У «Машъал»дек жамоани ташкил этишда иштирок этган. «Бунёдкор» янги йўлдан кетишни ихтиёр этиб, молиявий жиҳатдан анча қийинчиликларга дуч келганида, Бобоев каби мутахассислар уни инқироздан сақлаб қолганлар. Бир сўз билан айт­ганда - Бахтиёр Бобоев яхши мутасадди.

Азиз Мурод, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 02.10.2015 12:31. Ўқилди: 5836 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.