Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Ташкил этилганига 10 йил бўлганига қарамай, 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби сафида қисқа давр ичида бир қатор таниқли футболчилар тўп суришди. Шунингдек афсонавий мураббийлар жамоани бошқаришди. Биз «қалдирғочлар» расмий сайтига асосланиб, клуб тарихидаги 9 афсона ҳақида тўхталиб ўтамиз.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Луиз Фелипе Сколари
Туғилган санаси: 09.11.1948 йил
Туғилган жойи: Пассо Фундо, Бразилия
Фуқаролиги: Бразилия
Бажарган вазифаси: бош мураббий
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2009-2010 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2009
Бразилиялик машҳур мураббийнинг «Бунёдкор» футбол клуби билан кейинги фаолиятини боғлаши дунёнинг етакчи ОАВ вакилларини карахт аҳволга келтириб қўйганди. Сколари Лондоннинг «Челси» клубидаги фаолиятини якунлаб, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлади. Унинг бошчилигида «қалдир­ғочлар» фақатгина Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди. Шуни ҳам унутмаслик лозимки, Сколари «Бунёдкор»ни Ўзбекистон кубоги финалига етаклаб келганидан сўнг, клубни тарк этганди. Шу боисдан ҳам 2010 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритилишида бразилиялик мураббийнинг муносиб ҳиссаси бор, дейиш мумкин. Сколари жамоа­даги фаолияти мобайнида Ўзбекистонлик мураббийларга тактик жиҳатдан қандай билимларга эга эканлигини кўрсатиб берди. Айниқса, «Бун­ёдкор» ва «Пахтакор» клублари ўртасидаги «пойтахт дербилари»да «қалдирғоч»ларнинг тактик ўйинлари ҳаммани лол қолдирган.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Артур Антунеш Коимбра Зико
Туғилган санаси: 03.03.1953 йил
Туғилган жойи: Рио-де-Жанейро, Бразилия
Фуқаролиги: Бразилия
Бажарган вазифаси: бош мураббий
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2008-2009 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2008, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2008
«Бунёдкор» футбол клуби 2008 йилги мавсумда жуда кучли ўйин намо­йиш этиб, қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири - Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг ярим финалига қадар етиб келганди. Жамоани финал остонасида Миржалол Қосимовдан қабул қилиб олган Зикодан жуда кўп нарса кутилганди. Бироқ бразилиялик мутахассис дебют ўйинидаёқ турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига ўта олмаслигига ишора қилди. Бироқ Зико Ўша мавсум ички мусобақаларда зафар қучиб, «Бунёдкор» тарихидаги илк «олтин дубл»нинг қўлга киритилишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. 2009 йилги мавсум бошланиши арафасида бразилиялик мутахассисга Москванинг ЦСКА клубидан таклиф тушди ва у Россияга жўнаб кетди.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Миржалол Қосимов
Туғилган санаси: 17.09.1970 йил
Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекис­тон
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Бажарган вазифаси: бош мураббий
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2007-2008 йиллар, 2010-2014 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари - Ўзбекистон чемпиони (3): 2010, 2011, 2013, Ўзбекистон кубоги соҳиби (3): 2010, 2012, 2013, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси (2): 2008, 2012, Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши мураббийи

Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор» жамоасини ривожлантириш йўлида қўшган ҳиссаларини қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, жуда катта мақола тайёрлашга тўғри келади. Ушбу мутахассис клуб тарихида энг кўп фаолият юритган мураббий бўлиш билан бир қаторда, жамоанинг энг ёш устози ҳамдир. Шунингдек, Миржалол Қосимов клуб тарихида энг кўп совринга эришган бош мураббийлар рўйхатида ҳам пешқадам бўлиб турибди. «Бунёдкор» айнан Миржалол Қўшоқович устозлигида икки марта қитъамизнинг клублар Ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - Осиё Чемпионлар Лигаси турнирининг ярим финалига қадар етиб борган.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Витор Борба Феррейро Ривалдо
Туғилган санаси: 19.04.1972 йил
Туғилган жойи: Паулиста, Бразилия
Фуқаролиги: Бразилия
Амплуаси: ярим ҳимоячи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2008-2010 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (3): 2008, 2009, 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2): 2008, 2010, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси (1): 2008, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (1): 2009 йил (20та гол)
2008-2010 йиллар оралиғида «Бун­ёд­­кор» сафида Ўзбекистон чемпионатида тЎп сурган Ривалдо жамоадошларига ва бошқа клублардаги футболчиларга ҳақиқий «мастер-класс» кЎрсатиб кетди. У салкам 40 ёшида ҳам бошқаларга Ўрнак бЎладиган даражада Ўйин кЎрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бЎлди. Ривалдонинг заргарона жарима зарбалари, тЎп билан ишлаш техникаси ва ажойиб «пас»лари жуда ҳам бетакрор бЎлиб, бразилиялик футбол афсунгарининг Ўйинлари мухлисларга роҳат бағишлаган. Дарвоқе, Ривалдо ярим ҳимоячи бЎлишига қарамай, 37 ёшида Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари деган шарафли номга сазовор бЎлган.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Сервер Жепаров
Туғилган санаси: 03.10.1982 йил
Туғилган жойи: Чирчиқ, Ўзбекистон
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: ярим ҳимоячи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2008-2010 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (3): 2008, 2009, 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2): 2008, 2010, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси (1): 2008, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тЎпурари (1): 2008 (19та гол), Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси (2): 2008, 2010, Осиёнинг энг яхши футболчиси (1): 2008

Айтиш мумкинки, Сервер Жепаров «Бунёдкор» футбол клуби тарихидаги энг омадли футболчидир. У нафақат жамоавий, балки шахсий кўрсаткичлар борасида ҳам жамоада фаолият юритган йилларида юқори натижаларни қайд этди. Сервер «Бунёдкор» билан уч марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта Ўзбе­к­истон кубоги соҳиби бўлди. Маҳоратли ярим ҳимоячи учун 2008 йилги мавсум кутилганиданда омадли келди. У шу йили шахсий кўрсаткичлар борасида Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлишдан ташқари, Ўзбекистонлик футболчилар орасида биринчи бўлиб, Осиёнинг энг яхши футболчиси деган шарафли номга сазовор бўлди. Сервер Жепаров «Бунёдкор» жамоаси тарихида кўплаб рекордларни қайд этганлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Хосе-Луис Вильянуэва
Туғилган санаси: 05.11.1981 йил
Туғилган жойи: Сантьяго, Чили
Фуқаролиги: Чили
Амплуаси: ҳужумчи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2008-2009 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (2): 2008, 2009, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2008, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси (1): 2008
2008 йилги мавсумнинг иккинчи давра учрашувлари бошланишига саноқли кунлар қолганида «Бунёдкор» жамоаси сафида чилилик легионер Хосе-Луис Вильянуэва пайдо бўлди. У юртимизга ташриф буюрганидан икки кун ўтиб, «Пахтакор»га қарши «пойтахт дерби»сида майдонга тушди ва дебют ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Вильянуэва деярли ҳар бир учрашувда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга одатланди. Кўпчилик ўша пайтда Хосега нисбатан «гол-бола» деган таърифни ишлатган. Чунки у қандай позиция танлашни ва шериклари тўпни қайси нуқтага оширишларини олдиндан сезиб, керакли нуқтада пайдо бЎларди.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Виктор Карпенко
Туғилган санаси: 07.09.1977 йил
Туғилган жойи: Бухоро, Ўзбекистон
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: ярим ҳимоячи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2007-2012 йиллар
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (4): 2008, 2009, 2010, 2011, Ўзбекистон кубоги соҳиби (3): 2008, 2010, 2012, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси (2): 2008, 2012
Виктор Карпенко «Бунёдкор» сафида энг кўп учрашув ўтказганлар рўйхатидан жой олган. У жамоа билан турли хил мусобақаларнинг расмий ўйинларида жами 202та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган. Виктор клубдаги фаолияти мобайнида ёшларга профессионал футболчи қандай бўлиши лозимлиги борасида ўрнак бўлиб келди. Карпенконинг узоқ масофалардан йўллаган кучли зарбалари ва қанотдан ошириб берувчи голли «пас»лари ҳали-ҳамон ёдимизда! У «Бунёдкор» ФК тарихида ўчмас из қолдирган ва айни пайтда ҳам «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қиляпти.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Стевица Ристич
Туғилган санаси: 23.05.1982 йил
Туғилган жойи: Вршац, Сербия
Фуқаролиги: Македония
Амплуаси: ҳужумчи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2010 йил
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2010
«Бунёдкор» ФКдаги қисқа фаолияти билан жамоанинг «ҳурмат тахтаси»дан жой олиш айнан Стевица Рис­тичга насиб этган. У бир мавсум тўлиқ ўйнамай туриб, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатига кира олди. Эсингизда бўлса, Ристичнинг «Бун­ёдкор»нинг 2010 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси «заявка»сидан четда қолгани кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Шундай бўлса-да, македониялик ҳужумчи Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларига умид билан қараб, 24 учрашувда жами 18та гол уришга эришди. Айниқса, ўша йили Ристичнинг Ўзбекистон кубоги финалида «Шўртан» дарвозасига урган голи жуда аҳамиятлидир.

«Бунёдкор»нинг 9 афсонаси

Милош Трифунович
Туғилган санаси: 15.10.1984 йил
Туғилган жойи: Белград, Сербия
Фуқаролиги: Сербия
Амплуаси: ҳужумчи
«Бунёдкор» ФКдаги фаолияти: 2011 йил
«Бунёдкор» ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2011, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (1): 2011 йил (17та гол)
2011 йилги мавсум арафасида жамоага қўшилган сербиялик ҳужумчининг дастлабки турлардаги ишлари у қадар юришмаган эди. Лекин вақт ўтган сари Трифунович аслида қандай форвард эканлигини намойиш этган ҳолда, рақиблари дарвозасини кетма-кет ишғол қила бошлади. Осиё Чемпионлар Лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда, 35та учрашувда майдонга тушган Милош Трифунович жами 22та гол муаллифига айланди. Унинг энг ажабтовур хислати, урган голининг аҳамияти жуда баланд бўладими ёки йўқми, доимо бир хил - ўта жиддий тусга кирган ҳолда голларини нишонларди. У «Бунёдкор» сафида жуда кўплаб муҳим тўплар киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади, "Интерфутбол" газетаси

Киритилди: 07.10.2015 14:33. Ўқилди: 5714 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:30
Сўғдиёна
4-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.