Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Динамо” – “Бунёдкор” 0:1

Ёшлар лигаси пешқадами “Бунёдкор” 25-турда Самарқандга сафар қилди.

Самарқанд шаҳрида ўйин куни тинмай ёғган ёмғир майдон ҳолатини янада ёмонлаштирди. Натижада на “Динамо” ёшлари ва на “Бунёдкор” ўринбосарлари ўзлари истаган ўйинни намойиш қила олишди.

Ҳикмат Эргашев устозлигидаги ёш “қалдирғочлар” рақибларига қараганда кўпроқ ғалабани исташаётганлиги уларнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатларидан яққол сезилиб турди. Бунёдкорчилар рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар содир этишга уринишди. Бироқ дарвозага якуний зарбани йўллашга келганда футболчиларимизга аниқлик етишмади. Баъзи ҳолларда эса “Динамо” ёшлари посбони Рустам Тоштурдиев тўпни ўз дарвозасига киришига йўл қўймади.

Ёшларга ўз тажрибасини ўртоқлашиш учун захирадан майдонга тушган Самир Бекрич учрашувнинг 61-дақиқасида чамаси 22-23 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан тўпни “жонли девор” устидан ошириб, дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Унинг ушбу голи учрашувда ягона бўлиб қолди ва “Бунёдкор” ёшлари Самарқанддан уч очко билан ортда қайтадиган бўлишди.
25-турдан сўнг “Бунёдкор” ёшлари 55 очко жамғаришган ҳолда мусобақа жадвалида биринчи поғонада боришмоқда.

Ёшлар лигаси, 25-тур
“ДИНАМО” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
Гол: Самир Бекрич 61
“Динамо”: 1.Рустам Тоштурдиев, 4.Бунёд Исроилов, 6.Фирдавс Абдусалимов, 13.Лазизжон Нуриддинов, 16.Дадажон Маматқулов, 23.Акбар Сиддиқов (С), 24.Тимур Шарипов, 25.Миркомил Локаев, 26.Хакимжон Аламхонов, 70.Алижон Сафаров, 77.Холмўмин Давронов
Захира: 32.Умиджон Низомов, 10.Муҳаммад Ражабов, 17.Сергей Рекун, 18.Сардор Омонов, 21.Ҳамдам Раҳмонов, 23.Жасур Қурбонов, 94.Санжар Юсупов
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 4.Ислом Қобилов, 7.Нодир Мавлонов, 11.Анвар Ражабов, 13.Иван Милошевич, 14.Вячеслав Пурак, 15.Эргаш Исмоилов, 21.Фарҳод Намозов, 28.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 6.Сардор Собирхўжаев, 10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 18.Самир Бекрич, 30.Сардор Азимов, 33.Жавоҳир Эсонқулов, 54.Босит Раҳимов
Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Азиз Аҳтамов (Самарқанд), Рустам Ҳакимов (Самарқанд), Шерзод Қамаров (Самарқанд)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
11 октябрь. Самарқанд. ОЗСК стадиони.

Киритилди: 11.10.2015 19:05. Ўқилди: 2611 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:30
Сўғдиёна
4-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.