Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Финалда тўрт бўлим ўйнашга ҳам тайёрмиз”

Мамлакат кубоги финали олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида журналистлар саволларига “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Артур Геворкян жавоб қайтарди.

- Статистикадан маълумки, “Насаф” финаллардаги энг омадсиз жамоа. Ушбу нохуш анъанани йўқотиш учун рақибни қай даражада ўрганиб чиқдингиз?
- Бу статистик маълумотни айни вақтида айтдингиз. Тайёргарлигимиз ўз меъёрида бўлди. Клубимиз ҳам, мураббийларимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам кубокни ютишни жудаям ҳохлаяпти. Мухлисларимиз эса ғалабани биздан-да кўпроқ исташяпти. Финал масъулиятини жуда яхши тушуниб турибмиз. Финаллардаги омадсизлик анаъанасини йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Жиззаҳ шаҳрини янги стадион билан табриклайман.

- Финалолди тайёргарликларга муносабатингиз?
- Футбол – халқимиз учун байрам. Финални Жиззах шаҳрида ўтиши борасидаги қарорни қўллаб-қувватлайман. Бугун бош стадионда машғулот ўтказдик. Майдон ҳолатига ҳам юқори баҳо берган бўлардим.

- Рўзиқул ака, охирги интервьюларингизда захира ўриндиғининг торлиги ҳақида кўп гапиряпсиз. Агар ўйин 120 дақиқа давом этса бу жиҳат панд бериб қўймайдими?
- Мен бу гапларни бутун мавсум учун айтгандим. Эртага биз тўрт бўлимга ҳам тайёрмиз. Артур Геворкян Туркманистон терма жамоасида ўйин ўтказиб қайтди. Шунга қарамасдан, у жамоа шаъни учун борини бериб ўйнашга тайёр, деб ўйлайман.

- Эртанги финалга бошқачароқ тайёргарлик кўрдингизми?
- Очиғини айтсам, одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бироқ “Бунёдкор”ни ҳар бир футболчисини персонал тарзда ўрганиб чиқдик. Рақиб жиддий. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ким ўйинни яхшироқ ташкил этса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- “Нефтчи” билан ўйинда Шерзод Аъзамов ва Шохруҳ Гадоев кичик жароҳат олгандек туюлди. Улар финалга тайёрми?
- Тўғри, “Нефтчи” билан жуда оғир ўйин бўлди ва баъзи футболчиларимиз жароҳат олишиб алмаштирилишди. Лекин ҳаммаси ортда қолди. Эртанги баҳсга ҳамма футболчиларим соппа-соғ.

- Эртага Қашқадарёдан жуда кўплаб мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда.”Насаф” мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатадими ёки натижа учунми ўйнайдими?
- Ўйлашимча, ҳар иккала жамоа учун натижа муҳим. Шу боис биз кубокни ютиш учун кўпроқ натижа ҳақида ўйлаймиз.

Артур Геворкян: “Финалга ўзимни максимал тайёрлаяпман”
- Артур, финал олдидан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Финал – битта ўйиндан иборат. Шу боис ўзимни максимал тайёрлаяпман. Туркманистонга бориб келганим жисмоний ҳолатимга путр етказди, деб ўйламайман.

- Қаршида Сизни “Қирол, Артур!” деб аташади. Эртага бу сўзни майдонда исботлашга тайёрмисиз?
- Бунга ҳаракат қиламан.

Киритилди: 16.10.2015 18:11. Ўқилди: 4676 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.