Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” – “Пахтакор”. ФОТО+ВИДЕО превью

21 октябрь куни олий лига 26-тури доирасида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари куч синашишади.

“Қалдирғочлар” мезбонлигида ўтадиган бу сафарги баҳс ўзаро ҳисобдаги 18-учрашув сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган 17та ўйиннинг 5тасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Пахтакорчилар ҳисобида 4та ғалаба бор. Қолган 8та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 18:16, “Бунёдкор” фойдасига.

Жорий мавсумдаги дастлабки ўзаро ўйинда Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол “шерлар”га ғалаба келтирган эди. Шундан сўнг, Сергеевнинг ўзаро ўйинларда киритган голлари сони 5тага етди ва у бу борадаги кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб олди.

“Бунёдкор” мезбонлигида ўтадиган учрашувларда жамоалар томошабоп ва қизиқарлироқ ўйин намойиш этишга одатланишган. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Гап шундаки, “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўйинларда дарвозалар 23 маротаба ишғол этилган бўлса, “шерлар” стадионида ўтган 9та баҳсда атиги 11та гол дарвозаларга киритилган.

21 октябрь куни ўтказиладиган Тошкент дербисини қизил карточкалар туфайли “Бунёдкор”дан Акрамжон Комилов, “Пахтакор”дан Кахи Махарадзе ўтказиб юборади. Шунингдек, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Шерзодбек Каримовнинг сариқ карточкалари сони 4тага етганлиги боис баҳсда майдонга туша олмайди.

Пойтахтнинг икки совриндор жамоалари баҳсини Шерзод Қосимов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Эслатиб ўтамиз, олий лига 26-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 21 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:00да бошланади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлар қайдномалари, учрашувлар суратлари ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
18.05.2007. 10-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 12000 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 8,4 (Тошкент)
Голлар: Сергей Лушчан 39 пенальти (1:0), Ильдар Магдеев 85 (1:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
08.08.2008. 16-тур. Тошкент. МҲСК стадиони 18210 томошабин
Бош ҳакам: Александр Петров - 7,8 (Тошкент)
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 8 (1:0), Зайниддин Тожиев 90+2 (1:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
12.07.2009. 11-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9251 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 9,8 (Тошкент)
Голлар: Асрор Алиқулов 21 пенальти (1:0), Жасур Ҳасанов 58 (2:0), Александр Гейнрих 71 (2:1)


БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
14.03.2010. 1-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9097 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 9,6 (Тошкент)
Голлар: Ривалдо 18 (1:0), Стевица Ристич 57 (2:0), Боян Миладинович 78 (2:1)



БУНЁДКОР - ПАХТАКОР - 2:1 (0:0)
21.08.2011. 17-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 8469 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 9,5 (Тошкент)
Голлар: Виктор Карпенко 71 (1:0), Милош Трифунович 73 (2:0), Алишер Азизов 89 (2:1)



БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
26.06.2012. 12-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7341 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Голлар: Шавкат Саломов 52 (1:0), Ян Козак 65 (2:0)



БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:2 (0:1)
10.08.2013. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5362 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Голлар: Кахи Махарадзе 4 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов 83 (0:2), Лутфулла Тўраев 90 (1:2)



БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:3 (1:0)
07.11.2014. 26-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 6785 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9 (Тошкент)
Голлар: Сардор Рашидов 38 (1:0), Сардор Рашидов 48 (2:0), Игорь Сергеев 79 (2:1), Жамшид Искандеров 89 (2:2), Игорь Сергеев 90+2 (2:3)

 

 

Киритилди: 19.10.2015 23:56. Ўқилди: 5618 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Бунёдкор
1-1
Олимпик

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.