Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Пахтакор” 2:3

Ёшлар лигаси 26-тури доирасида пешқадам “Бунёдкор” иккинчи поғонадаги “Пахтакор”ни қабул қилди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда тезкор гол киритилди. 3-дақиқада Шерзодбек Каримовнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Акбар Тўраев қайтаришга эришди. Бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Игорь Рогованов тўпни осонлик билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Орадан таҳминан 10 дақиқа ўтар-ўтмас ҳимоядаги хатони Шерзодбек Каримов кечирмади. Марказий ҳимоячиларимизнинг бир-бирларини тушунмаслиги натижасида тўп йўқотилди. Шерзодбек Каримов яқин масофадан дарвозани аниқ ишғол қилди – 0:2.

Шундан сўнг “Бунёдкор” футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. 22-дақиқада Фарҳод Намозовнинг чамаси 20-22 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Никита Рибкин оддий вазиятда ўтказиб юборди ва ҳисоб қисқарди – 1:2. Иккинчи бўлимни фаол бошлаган бунёдкорчилар 62-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Жавоҳир Эсонқулов ўткир бурчак остида тўпни қабул қилиб олди ва Никита Рибкиннинг олдинга чиқиб кетганини ўз вақтида кўриб, тўпни уни устидан оширган ҳолда дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:2. Бироқ орқа чизиқдаги эътиборсизлик натижасида яна ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Кутилмаганда тўп рақиб футболчиларига совға қилинди. Натижада ўнг қанотдан бошланган ҳужум марказга тўп оширилиши билан давом этди. Яқин масофадан эса Темур Толипов боши билан Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. 2:3 ҳисоби ўйин охиригача бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, ёшлар лигаси пешқадами “Бунёдкор” асосий рақобатчисига имкониятни бой бериб, “Пахтакор”ни очколар бўйича анча яқинлаштириб олди. Энди орадаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда.

Ёшлар лигаси, 26-тур
“БУНЁДКОР” – “ПАХТАКОР” 2:3 (1:2)
Голлар: Игорь Рогованов 3 (0:1), Шерзодбек Каримов 14 (0:2), Фарҳод Намозов 22 (1:2), Жавоҳир Эсонқулов 62 (2:2), Темур Толипов 69 (2:3)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев (С), 4.Миржамол Қосимов, 5.Ислом Қобилов, 9.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Вячеслав Пурак, 15.Эргаш Исмоилов, 23.Хуршид Ғиёсов, 28.Нодир Мавлонов, 30.Сардор Азимов, 48.Фарҳод Намозов, 54.Босит Раҳимов
Захирадан майдонга тушганлар: 6.Георгий Погоосв, 10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 11.Владислав Нуриев, 18.Шаҳзод Абдураҳимов, 24.Самир Бекрич, 33.Жавоҳир Эсонқулов
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 4.Хушнудбек Авилов, 6.Аббос Отахонов, 7.Жамшид Юсупов, 8.Жавоҳир Сидиқов, 10.Игорь Рогованов, 15.Шерзодбек Каримов, 18.Баҳодир Пардаев, 26.Алишер Мирзаев, 29.Абдужамол Исроилов, 34Нодир Йўлдошев
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Рашид Шаробиддинов, 19.Тимур Толипов, 22.Исломбек Каримов, 23.Достон Ибрагимов, 38Сухроб Нуруллаев
Ҳакамлар: К.Расулов (Қарши), Т.Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), И.Худойдатов (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
20 октябрь. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.

Киритилди: 20.10.2015 19:14. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Бунёдкор
1-1
Олимпик

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.