Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор ўз майдонида «Пахтакор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатининг 26-турида доирасида пойтахтнинг икки жамоаси — "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўзаро тўқнаш келишди. Ҳар иккала жамоа учун ўйиннинг аҳамиятини ортиқча тушунтириб ўтириш шарт эмас: "Пахтакор" чемпионлик, "Бунёдкор" эса ОЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттиришаётганди.

Муросасиз кечган ўйинда "қалдирғочлар" ғалаба нашидасини суришди. Кубокдан маҳрум бўлган Бобоев шогирдлари бугунги ўйин учун қарши ҳужум тактикасини танлашди. Меҳмонлар эса кўпроқ ташаббусга эга бўлишди, айниқса, биринчи бўлимда уларнинг фаоллиги сезилиб турди. Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Бурчакдан етказилган узатмага Кримец шундоққина устун ёнида бош билан зарба берди. Зуҳуров зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 21-дақиқасида эса учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп ён қанотдан улоқтириб берилганидан кейин жарима майдончаси ичида турган Кримецнинг қўлига тегди. 11 метрли жарима зарбасини Шакер Зуаги йўллади ва тўпни Лобанов қайтарди.

Пенальтини қайтарган Лобанов иккинчи бўлим бошида 35 метрлардан йўлланган зарбани ўтказиб юборди. Шораҳмедовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди. Шундан кейин "шерлар" босимни кескин оширишди. "Бунёдкор" футболчилари бир амаллаб рақибнинг босимини бартараф этиб туришди. Айниқса, Машарипов яккама-якка вазиятда йўллаган кучли зарбасини Зуҳуров қайтиришга муваффақ бўлди.

Ўйин якунига яқинлашар экан, Нўъмон Ҳасанов таваккал қилиб, ҳимоячи ўрнига ҳужумчини туширди. Аксинча, Бобоевнинг ўйинчи алмаштириши фойдали бўлди. Захирадан тушган Достон Ҳамдамов Ораховацдан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Лобанов рақибнинг яна бир хавфли ҳужуми қайтаришга муваффақ бўлди.

ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Нефтчи" ўз майдонида кутилмаганда "Андижон"га ютқазиб қўйди. Натижада "Бунёдкор" фарғоналиклардан 3 очкога ўтиб кетди. "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги фарқ эса 1 очкони ташкил қилмоқда. Ўз навбатида "Насаф" амалдаги чемпиондан 2 очко ортда қолмоқда. Мана сизга интрига!

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
Голлар: Акмал Шораҳмедов (49), Достон Ҳамдамов (75)
Огоҳлантиришлар: Воҳид Шодиев (14), Шакер Зуаги (60) — Егор Кримец (35), Владимир Козак (59)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато 14.Воҳид Шодиев (Забиҳилло Ўринбоев 86), 22.Рустам Ашурматов 39.Элдор Шомуродов (Достон Ҳамдамов 68)
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец (С), 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев (Жамшид Искандеров 59), 9.Жалолиддин Машарипов (Баҳодир Пардаев 78), 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков ( Анвар Солиев 70), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Пахтакор 26 20 3 3 51-22 63
2 Локомотив 26 19 5 2 56-19 62
3 Насаф 26 19 3 4 45-17 60
4 Бунёдкор 26 16 3 7 34-18 51
5 Нефтчи 26 15 3 8 35-23 48
6 Олмалиқ 26 12 5 9 48-42 41
7 Машъал 26 10 5 11 35-38 35
8 Қизилқум 26 10 3 13 35-42 33
9 Металлург 26 9 5 12 40-33 32
10 Навбаҳор 26 9 4 13 34-44 31
11 Шўртан 26 6 9 11 37-47 27
12 Қўқон-1912 26 7 4 15 27-43 25
13 Андижон 26 7 3 16 23-43 24
14 Динамо 26 6 4 16 25-39 22
15 Сўғдиёна 26 6 2 18 23-53 20
16 Бухоро 26 4 5 17 23-48 17

 

Киритилди: 21.10.2015 18:55. Ўқилди: 4441 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Бунёдкор
1-1
Олимпик

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.