31 октябрь, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби водийнинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.
Шу пайтгача бу икки жамоа чемпионат доирасида бир-бирлари билан 15 маротаба рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларнинг 12тасида тошкентликларнинг қўллари баланд келган бўлса, уч учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи 26:3.
Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Ушбу футболчи андижонликлар дарвозасига ҳозирча тўртта тўп киритган.
Навбатдаги баҳс олдидан ҳар иккала жамоа таркибида биттадан йўқотиш бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис “Бунёдкор”дан Иван Милошевич, “Андижон”дан Иқбол Бобохонов учрашувни ўтказиб юборишади.
Қуйида “Бунёдкор” ва “Андижон” жамоаларининг Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.
БУНЁДКОР - АНДИЖОН 3:0 (2:0) 15.08.2007. 17-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 4000 томошабин Бош ҳакам: Дмитрий Роман - 8,2 (Тошкент) Голлар: Шавкат Саломов, 30 (1:0), Виктор Карпенко, 42 (2:0), Илҳом Мўминжонов, 77 (3:0)
БУНЁДКОР - АНДИЖОН 2:0 (1:0) 14.11.2008. 28-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 9613 томошабин Бош ҳакам: Александр Петров - 8,9 (Тошкент) Голлар: Сервер Жепаров, 31 (1:0), Анваржон Солиев, 52 (2:0)