Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбек «Челси»си ёхуд яна "Бунёдкор" ҳақида

Москванинг «Локомотив» клуби 23 январь куни БААдаги йиғини доирасида «Бунёдкор» билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, «қалдирғочлар»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, мазкур баҳсдан олдин «темирйўлчилар» расмий сайти «Бунёдкор»га алоҳида ёндашиб, жамоамизнинг тарихи ва бугунига нигоҳ ташлади. Қуйида ана шу қайдлар билан танишишингиз мумкин.

«Қурувчи»

«Бунёдкор» клубига 2005 йилнинг 6 июлида асос солинган. Ўша кезлари «Қурувчи», деб номланган жамоа Тошкент вилояти чемпионатида қатнашган. Ёш клуб кейинги икки йил мобайнида қуйи дивизиондан элитанинг иккинчи ўрни ҳамда мамлакат кубоги финалигача бўлган йўлни босиб ўтди. Ўшанда ҳал қилувчи баҳсда пенальтилар сериясида «Пахтакор»га имконият бой берилганди. Хуллас, ушбу клубнинг олдига қўйган мақсадлари фақатгина чемпионлик учун курашиш билангина чекланиб қолмаганди.

 

Ўша дамлар...

Клубнинг олтин даври 2008 йилга тўғри келади. Ўшанда «Қурувчи» номи «Бунёдкор»га ўзгартирилгач, Осиёдаги энг яхши жамоаларидан бирини шакллантириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Хусусан,  ёзда Каталониянинг «Барселона» клуби билан имзоланган шартномага биноан, Самуэль Это`О, Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ҳамда Сеск Фабрегас каби жаҳон футболининг кўзга кўринган вакиллари Ўзбекистонда мастер-сабоқ ўтказишди. Ўз навбатида, янги стадионнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Кузда Тошкентга яна бир юлдуз ташриф буюрди - Ривалдо «Бунёдкор» билан шартнома тузди. Кейинчалик мураббийлик ўриндиғи Зикога ишониб топширилди. Жамоа бразилиялик мутахассис бошқарувида Ўзбекистон чемпионати ва кубогида зафар қучди, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди. Кўп ўтмай, Зико ЦСКАга йўл олган бўлса, Ривалдо «Бунёдкор»да қолиб, жами 80та ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилди. Натижада у клуб тарихидаги иккинчи рақамли тўпурарга айланди.

Сўнгра Зиконинг «Бунёдкор»да бўшаб қолган ўрнига «Челси»да ишлаган кимсан Луиз Фелипе Сколари таклиф этилди. Айнан шу мутахассиснинг Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритиши кутилганди. Якунда Ўзбекистон чемпионлигига эришган мураббий бир йил ичида истеъфога чиқарилди. Сколари билан бирга «Бун­ёдкор»ни 13 нафар етакчи футболчи тарк этди. Шу тариқа клубнинг олтин даври якун топди.

Шунга қарамай, «қалдир­ғочлар» қуйи поғоналарга шўнғимадилар. 2010 йилдан кейин «Бунёдкор» ўз ҳисобига 2та чемпионлик, 2та кубок ва битта суперкубокни қўшиб қўйди. ОФК Чемпионлар Лигасида эса иккинчи марта ярим финалга қадар етиб борди.

Айни дамда...

Сўнгги икки мавсум «Бун­ёдкор» учун у қадар омадли кечмади. Жамоа мамлакат чемпионатида икки марта 4-ўрин билан кифояланди. Ўтган йилнинг кузида «Бунёдкор» бош мураббий Сергей Лушанни истеъфога чиқаргач, мамлакат кубоги финалида «Насаф»га имкониятни бой берди. Ҳозирда жамоани клуб бош директори Бахтиёр Бобоев бошқармоқда. Юлдуз футболчиларнинг «Бунёдкор»дан кетишганига  анча бўлган, таркибда атиги 4 нафар легионер тўп суряпти.

Киритилди: 27.01.2016 19:08. Ўқилди: 4194 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.