Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ Сергей Лушчанни «Бунёдкор» бош мураббийига айлантирди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари сабаб, Сергей Лушчан «Бунёдкор» бош мураббийи айланди. Шу вақтгача бу ҳақда расман эълон қилинмаган эди.

«Бунёдкор» футбол клуби 9 февраль, сешанба куни Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф саралаш босқичи доирасида БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасига баҳс олиб боряпти (мазкур хабар тайёрланаётган вақтда учрашувнинг биринчи тайми якунига етганди, унда 2:0 ҳисобида «Бунёдкор» ғалаба қозонаётганди).

Ушбу учрашув арафасида ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушчан жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди, у шу мақомда журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Сергей Лушчан 2014 йилнинг июнида «Бунёдкор» бош мураббийи этиб тайинланган, бироқ 2015 йил сентябрида истеъфо бериб, аввалги лавозими — клуб футбол мактаби директорлигига қайтганди. «Бунёдкор»нинг Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги иштироклари учун жавобгарлик масъулияти эса клуб бош директори Бахтиёр Бобоевга юклатилган эди.

«Бунёдкор» ФК матбуот хизмати 2015 йил 14 декабрь куни Сергей Лушчан клуб спорт директори этиб тайинлангани ҳақида, 2015 йил 15 декабрь куни эса «Бунёдкор»нинг асосий таркиб машғулотларига Бахтиёр Бобоев ва Сергей Лушчан жуфтлиги бошчилик қилиши ҳақида хабар берган эди.

Бироқ шу вақтгача ҳеч бир ўринда Сергей Лушчан жамоа бош мураббийи сифатида таништирилмаган эди. Хусусан, «Аш-Шабоб»га қарши ўйин арафасида Тошкентда ва БААда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларидан тайёрланган репортажларда ҳам жамоа Бахтиёр Бобоев бошчилигида шуғулланаётгани ҳақида айтилганди.

Қайд этиш жоиз, ОЧЛ регламентига кўра, мусобақада иштирок этаётган жамоанинг бош мураббийи бўлиши шарт, бу вазифасини клуб раҳбарларидан бири биргаликда бажариши мумкин эмас.

Киритилди: 09.02.2016 19:34. Ўқилди: 10525 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.