Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” хорватиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз сафига хорватиялик ҳимоячини қўшиб олди.

Бунгача Харьковнинг “Металлист” жамоасида ҳаракат қилган Юрица Булят энди “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

У марказий ҳимоячи ҳисобланади. Зарур пайтда ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини бажариши ҳам мумкин. Стандарт вазиятларида бош билан ўйнаш сифатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шунингдек, марказий ҳимоячи сифатида унинг ҳужумчиларга оширадиган биринчи узатмалари кўпинча аниқ бўлади. Камдан-кам ҳолларда иккинчи қаватда рақибларига имкониятни бой беради. Якка курашларда деярли енгилмайди. Тўғри позиция танлаш борасида унинг танлови кўпинча иш беради. Шунингдек, у бурчак зарбалари чоғида рақиб дарвозаси олдида хавфли футболчига айланади ва аксарият ҳолларда айнан шу каби стандарт вазиятларидан голлар уради.

Булят футболчилик фаолиятини ўз туғилиб ўсган Задар шаҳрининг “Земунек” жамоасида бошлаган. Шундан кейин шаҳарнинг асосий жамоаси “Задар” сафига ўтган.

2005 йилда Юрица Булят Сплитнинг “Хайдук” жамоаси билан шартнома имзолади ва бу клуб сафида 100га яқин учрашув ўтказди. Айнан “Хайдук” билан у икки бор Хорватия вице-чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айланди.

2011 йилда у Хайфанинг “Маккаби” жамосига ўтди. Исроилдаги икки йиллик фаолиятидан сўнг Булят яна “Задар”га қайтди ва бир йил она шаҳри жамоасида тўп тепди. 2013-2014 мавсумларни у Германия иккинчи Бундеслигаси вакили “Энерги” сафида ўтказди. Марказий ҳимоячи “Бунёдкор”га келишдан аввал Украинанинг “Металлист” клубида сафида ўйнаган.

Юрица Булят Европа лигасида иштирок этган. Хорватия ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида ҳаракат қилган. Шунингдек, Хорватия миллий терма жамоаси таркибида иккита учрашув ўтказган.

Булят "Бунёдкор" сафида 30-рақамда тўп тепади.

Ўйлаймизки, Юрица Булят “қалдирғочлар”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшиб, мухлисларда яхши таассурот қолдиради.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Юрица Булят
Туғилган санаси: 12.09.1986
Туғилган шаҳри: Задар
Фуқаролиги: Хорватия
Бўйи: 188
Вазни: 88
Амплуаси: ҳимоячи
Футболчилик фаолияти:

Йил

Жамоа

Ў

Г

Клубларда

2004-2005

“Задар” (Хорватия)

31

4

2005-2011

“Хайдук” (Хорватия)

98

2

2011-2013

“Маккаби” (Исроил)

31

0

2013

“Задар”

9

1

2013-2014

“Энерги” (Германия)

24

1

2014-2015

“Задар” (Хорватия)

8

2

2015

“Металлист” (Украина)

10

0

Терма жамоаларда

2004

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси

2

0

2004-2005

Хорватия ёшлар терма жамоаси

7

0

2006

Хорватия олимпия терма жамоаси

3

0

2010-2012

Хорватия миллий терма жамоаси

2

0

Киритилди: 16.02.2016 18:25. Ўқилди: 3540 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.