Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 4-тур превьюси

Бугун, 9 апрель санасида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси жорий мавсумининг 4-тур учрашувлари старт олади.

Ушбу турнинг марказий учрашуви – турнинг сўнгги ўйинидир. Душанба, 11 апрель куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида Қаршининг “Насаф” жамоаси меҳмон бўлади. Мамлакатнинг амалдаг чемпиони ҳамда кубок соҳиби ўртасидаги ўзаро тўқнашув   18:30да старт олади. Ўз олдига юқори мақсадлар қўйган ва ҳар иккиси ҳам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бу жамоалар Олий лига доирасида жами 38 бора тўқнаш келган. Бу ўйинларда 22 бора Тошкент жамоаси ғалаба қозонган. Тўққиз ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, фақат 7 марта “Насаф” “шерлар”ни мағлуб этган. Ҳар икки жамоанинг ушбу ўзаро тўқнашувлар тарихидаги энг йирик ғалабасида – 4:0 ҳисоби қайд этилган.

“Насаф” шу кунга қадар Олий лига доиарсида “Пахтакор”ни Тошкентда фақат бир марта мағлуб этган. Қолган 18 учрашувда мағлуб бўлган. “Шерлар” фақат 2001 йилдагина ўз майдонида қаршиликлар қаршилигини енга олмаган. Душанбада бўладиган учрашувда “Пахтакор” ушбу ғалабали серияни давом эттиришга уринса, “Насаф” 15 йиллик ғалабасиз серияга барҳам беришга интилади.

Таъкидлаш керакки, айни вақтда “Насаф” ўтказилган учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда чемпионат пешқадамларидан бири бўлиб турибди. “Пахтакор” эса учинчи турда “Бухоро”да дуранг қайд этгач, 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасидан жой олган.

Шунингдек, 4-турнинг яна бир қизиқарли кечиши кутилаётган ўйин Андижонда бўлиб ўтади. 9 апреь куни “бургутлар” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Ушбу мавсум аввалидан Бахтёр Ашурматов бошчилик қилаётган “Андижон” ўтказилган уч ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди ва ҳозирга қадар бирор очко ололмаган уч жамоанинг бири бўлиб турибди. Фарғоналиклар эса 3-турдан кейин 3 очако тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди.

Бу жамоаларнинг Олий Лига доирасидаги ўзаро ўйинлари статистикасига қарасак, катта устунлик “Нефтчи” томонида эканини кзриш мумкин. Ўтказилган 44 ўйиннинг 32тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган, беш ўйинда дуранг қайд этилган ва фақат 7 бора “Андижон” ғалаба қозонган. Ушбу 7 ғалабанинг 6таси ўз майдонидаги ўйинларда қайд этилган.

Яна бир эътиборга молик учрашув Олмалиқ шаҳрида бўлади. Ушбу шаҳар шарафини ҳимоя қиладиган жамоа ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Тошкент вилоятининг бу икки жамоаси ўртасидаги Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинларнинг барчасида майдон эгалари ғалаба қозонган.  Ушбу мавсум аввалидан буён барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб, чемпионат пешқадамларидан бири бўлиб турган бекободликлар бугун ғалабали юришини давом эттиришга уринса, уч ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган “Олмалиқ” бугунги рақибига қарши ўз майдонидаги ғалабали ўйинлар сериясини давом эттиришга ва бу мавсумдаги илк очколарини қўлга киритишга интилади.

Ўз майдонида ўтказилган ўйинларда ғалаба қозониб, олти очкони қўлга киритишга улгурган “Қоқон-1912” бу турда анча кучли таркибга эга бўлган “Бухоро”ни қабул қиласа, чемпионат пешқадами – “Локомтив” бу турда Жиззахга сафар қилиб, уч турдан кейин фақат бир очкога эга бўлиб турган “Сўғдиёна” меҳмони бўлади.  Чемпионат дебютанти – “Обод” эса Тошкентда дастлабки уч турнинг барчасида ғолиб бўлган ва 9 очко жамғариб улгурган “Қизилқум”нинг ғалабали одимини тўхтатишга ҳаракат қилади. Ушбу мавсумда ҳали бирор очко тўпламаган жамоалардан яна бири – «Шўртан” бу турда ўз тарихида Ғузорда фақат бир бора мағлуб бўлган “Бунёдкор”ни қабул қилади.

4-тур ўйинлари тақвими:
9 апрель, шанба
16:00 Обод – Қизилқум
16:30 Қўқон-1912 – Бухоро
16:30 Машъал – Навбахор
17:00 Андижон – Нефтчи
17:00 Олмалиқ – Металлург

10 апрель, якшанба
17:00  Шўртан – Бунёдкор
17:00 Сўғдиёна – Локомотив

11 апрель, душанба
18:30 Пахтакор – Насаф

Киритилди: 09.04.2016 14:52. Ўқилди: 3747 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.