Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бешинчи қадам ёхуд Олий лига 5-турига назар

Ўзбекистон чемпионати олий лигаси 5-тури нима билан ёдда қолди? «Пахтакор» очко йўқотди ва мусобақа жадвалида ўртамиёналар қаторида бормоқда, «Сўғдиёна» эса мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Боз устига, сафарда  «Нефтчи»ни мағлубиятга учратишни уддалади. Бу эса анча-мунча тош босиши аниқ. Шунингдек, «Шўртан»нинг омадсиз серияси бу сафар ҳам давом этди - ғузорликлар 5-турда 5-марта мағлублик қисматига дучор бўлдилар. Хуллас, Зоир Тўрақулов жамоасининг «Очко»  графасида ҳамон 0 рақами порлаб турибди. «Шўртан»ни 5-мағлубиятга «етаклаган» жамоа эса -  «Навбаҳор». Айтганча, бу наманганликлар учун жорий чемпионат ҳисобидан дебоча ғалабадир. Энди шулар ҳақида қисқача...

ЕТАКЧИЛАР

Ўтган ҳафта етакчилардан фақат «Пахтакор» очко йўқотди - Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сафарда «Қизилқум»га қарши майдонга тушдилар ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтдилар. Навоийда деярли 20000 мухлис гувоҳлигида кечган ушбу учрашувда мезбонлар вакили Георгий Квесиешвилининг 90Қ5-дақиқада ҳисобни тенглаштиргани эътиборли факт бўлса керак. Натижада ғалабани қўлдан чиқарган «шерлар» мусобақа жадвалида юқорига кўтарилолмадилар. Амалдаги чемпион ҳисобида 5та турдан сўнг 9 очко бор. Ҳозирга қадар 11 очко йиққан «Қизилқум» эса «Пахтакор»дан бир поғона баландда - 5-ўрин. Ғалати кўриниш, шундай эмасми? Ёдингизга 90-йиллар охири тушмадими мабодо?

Жадвалда етакчилик қилиб турган бошқа жамоа­лар ёппасига навбатдаги ғалабаларини расмийлаштиришди. «Локомотив» ўз майдонида «Машъал»ни синовдан ўтказди ва муборакликлар номдор рақибга унча қаршилик кўрсата олмадилар. «Бунёдкор» эса «Олмалиқ» устидан ишончли ғалабага эришди - 4:2. Умуман, бу йил Игорь Шквирин жамоасига нимадир бўляпти - олмалиқликлар фақат «Металлург»га қарши кечган ўйинда ғалаба қозондилар ва ҳозирда шу 3 очко билан 12-ўринда бормоқдалар. Шу кетиш бўлса, «Олмалиқ»нинг иккинчи даврада «Металлург» билан ўтадиган яна бир ўйинни кутишига тўғри келади, шекилли...

Ўтган турда чин етакчилардан биргина «Насаф» муаммога учраши мумкин эди - қаршиликлар «Қўқон-1912»га қарши учрашувнинг 24-дақиқасидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолдилар. Боз устига, жамоа ўйи­нини кўп жиҳатдан белгилаб берувчи Артур Геворкянга иккинчи огоҳлантиришдан сўнг қизил карточка кўрсатилди. Аммо қўқонликлар сон бўйича устунликни сифатда акс эттиролмадилар. Йўқ, улар мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишди, яъни ўйин сифати чакки бўлмади. Фақат, бу сифат натижанинг ижобий кўриниш олишига камлик қилди.

ЎРТАМИЁНАЛАР

5-турда ўртамиёналар ўртасида кечган учрашувларда одатдагидек, асосан мезбонлар устунлик қилишди. «Навбаҳор» ўз майдонида «Шўртан»ни 3:1 ҳисобида енгди. Шарҳимиз аввалида таъкидланганидек, «Шўртан»нинг салбий серияси давомийлик касб этди ва мавсумдаги мағлубиятлари сони 5тага етди. Умуман, ғузорликларнинг аввалги мавсум финишида «Металлург»дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганларини инобатга олсак, омадсиз ўйинлари серияси 6тага етди.

Бу йил анча кучайган ва шунга яраша, ижобий натижалар қайд этаётган «Бухоро» эса ўз майдонида «Андижон»ни 5та гол билан «сийлади». Тўғри, бухороликлар шунинг баробарида «меҳмондўстлик»ни ҳам унутмай, рақибнинг 2та жавоб тўпини қабул қилишди.

 

ТУР «СЕНСАЦИЯ»СИ

Турнинг энг кутилмаган натижаси Фарғонада қайд этилди - «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»дан енгилди - 0:1. Балки бу натижа «сенсация»га у қадар тортмас, чунки фарғоналиклар шусиз ҳам жорий мавсум яхши натижа кўрсатолмаяптилар. Андрей Фёдоров шогирдларининг «Водий дербиси»да «Навбаҳор»ни 1:0 ҳисобида ютишганини инобатга олмасак, клубнинг боши мағлубиятдан чиқмаяпти. Аммо «Нефтчи» ҳар қанча пастламасин, ўзидан ҳам паст ўринда турган «Сўғдиёна»га бас келолмаслигини кўпчилик кутмагани рост. Шу сабабли, «Нефтчи»-«Сўғдиёна» ўйини натижасини «тур сенсацияси» сифатида қабул қилдик. Афтидан, Андрей Фёдоровнинг «Нефтчи» бошқарувидаги фаолияти  охирлаб қолган кўринади...

ТУР ВОҚЕАСИ

Ўтган турнинг алоҳида аҳамиятга молик воқеаларидан бири «Бунёдкор» ва «Олмалиқ» ўртасида кечган учрашув (4:2)да рўй берди. Унда «қалдирғочлар»нинг ижобий маънодаги қуруқ сериясига барҳам берилди. «Бун­ёдкор» олий лига доирасида сўнгги марта ўтган мавсумнинг 29-турида айнан «Олмалиқ»қа қарши кечган учрашувда гол қўйиб юборганди. Шундан буён «қалдирғочлар» қаторасига 5та учрашувда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаш уддасидан чиқишди. Хусусан, жорий мавсум «Нефтчи» (2:0), «Сўғдиёна» (1:0), «Машъал» (0:0) ва «Шўртан» (1:0) футболчиларига гол уриш имконини бермадилар. Қисқаси, 5-турга келиб, «қалдирғочлар» дарвозаси ниҳоят, ишғол этилди - «Олмалиқ» ҳужумчиси Фарҳод Тожиев пенальти ёрдамида бўлсада, ижобий серияни узиб қўйди. «Бунёдкор» бунга қадар умумий ҳисобда нақ 511 дақиқа давомида гол жабрини тортмаганди, албатта, фақат чемпионат доирасида.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «СўҒдиёна»

«Сўғдиёна» жорий мавсумни анча бўш бошлаган эди. Умуман, бундан ҳеч ким ортиқча ажаблангани ҳам йўқ. Аммо жиззахликлар аста-секин ўйинни кучайтириб бормоқдалар. Мана, клуб ўтган тур «Локомотив» билан ўз майдонида 1:1 ҳисобини қайд этиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Хуллас, «Сўғдиёна» кутилмаган олға юришини давом эттирди. Тан олайлик, унинг даражасидаги клублар учун Фарғонада «Нефтчи»ни хароб ҳолида ҳам мағлубиятга учратиш мушкул вазифа. Демак, меҳмондаги 1:0 жиззахликларни тур қаҳрамони сифатида таърифлашга арзиса керак...

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- «Обод»дан анча чўчиб тургандик, чунки бу жамоа билан мавсум арафасида икки марта ўртоқлик ўйини ўтказиб, ҳар иккисида енгилгандик. Шавкат САИДОВ («Металлург» клуби директори).

- Истеъфога чиқишим «Нефтчи»га ёрдам берадиган бўлса, бунга тайёрман. Андрей ФЁДОРОВ («Нефт­чи» бош мураббийи).

- Марат Бикмаевда ҳеч қандай жароҳат йўқ, шунчаки, барқарор ўйнолмаётгани учун асосий таркибга қўйилмади. Андрей МИКЛЯЕВ («Локомотив» бош мураббийи).

- Пишур гол уролмасада, бўйи узунлиги учун асосий таркибда майдонга туширяпмиз. Рашид ҒОФУРОВ («Навбаҳор»бош мураббийи).

- «Металлург»ни мамлакатимиздаги энг тажрибали ва маҳоратли мураббийлардан бири бошқаради. Бобур ЗУҲРИДДИНОВ («Обод» бош мураббийи).

- Агар Германия терма жамоаси ҳам «Олмалиқ» каби ўйнаганида, асло жаҳон чемпиони бўлолмасди. Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи).

Киритилди: 19.04.2016 09:11. Ўқилди: 4393 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.