Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Достон Ҳамдамов: "Халқимизнинг неча йиллик орзусини амалга ошириб, ЖЧга борамиз"

- Аввало эртанги “Лахвия” билан кечадиган ўйин ҳақида суҳбатни бошласак. Хўш жамоа ва айнан сиз ўйиндан қандай натижа кутяпсиз? Ўйинга қанчалик тайёрсизлар?

- Эртанги ўйинда бизга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Жамоа ҳам қолверса, ўзим ҳам ўинга тайёрмиз. Эртага чиройли футбол намойиш этиб мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- “Бунёдкор” ОЧЛ плей-оффда “АЛ Шабаб” ва ОЧЛ 1-турида “Ал Наср”га қарши ўйинларда ёрқин футбол намойиш қилди, шундан сўнг жамоа ўзига кела олмаётганини қандай изоҳлайсиз.

- Аниқ сабабини кўрсата олмайман. Манимча, бизга омад етишмади. 

- “Бунёдкор” триоси Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев ва Достон Ҳамдамовлар майдондан ташқарида қайдай муносабатда?

- Қанақа муносабат бўлиш мумкин, албатта дўстонада. Анча йиллардан бери биргамиз. Бир-биримизни жуда яхши биламиз.

- Футболкадаги рақамингиз ҳақида. Нега айнан 17 рақамини танлагансиз?

- Ман болалигимдан негадир 17 рақамини яхши кўрардим. Ўсмирлар терма жамоасига қабул қилинганимда ҳам ушбу рақамда тўп сурдим. Мана ҳозиргача бу рақам остида ўйнаб келаман.

- Майдонда қайси жамоадошингиздан танбех эшитасиз?

- Фақат мураббийдан танбеҳ эшитаман.

- Терма жамоа либосида ўйингоҳ тўла мухлис қаршисида нималарни ҳис қиласиз?

- Жуда кўп нарсани туяман. Мухлислар бизни қўллаб қувватлагани  келган, бизга ишонган, шу ишончни оқлай оламизми деган ҳаяжон босади. Бу қанақадир ёқимли ҳам. 

- ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи қуръаси ҳақида фикрингиз.

- Биз кутган жамоалар тушди. Ўйлайманки, бу сафар Россияга борамиз. Гуруҳда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Насиб этса муваффақият қозониб, халқимизнинг неча йиллик орзусини амалга ошириб, жаҳон чемпионатга боришимизга ишонаман.

- Сизда 2 та аниқ таклиф турипти бири Россиядан, бири Хитойдан қай бирини танлардингиз?

- Шак шубхасиз Россия Примьер Лигасига ўтган бўлардим.

- Футболчи инглиз тилини билиши муҳимми? Сиз ўзингиз қай даражада ўргангансиз?

- Албатта, тил билиш футболчи учун  хозирги замонда жуда муҳим. Ўзим ҳам ўртача биламан. Лекин давом  эттириш ниятим бор. Доим чет эл сафарларида бўламиз, инглиз тилини яхши  билиш ас қотади ўшанда.

- Оилангизда сиздан ташқари спортчилар борми?

- Оиламизда спортчилар йўқ. Мен ўзим ёшлигимдан футболга қизиқишимини кўриб, дадам Янгиер футбол мактаб-интернатига олиб борганлар. У ерда мураббийим Шуҳрат Ярашевдан футбол сир-асрорларини ўрганганман.

- Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилишганда кўнглингиздан нималар кечди.

- Бу совринга муносиб кўришганларини очиғи кутмагандим. Номзодлар ҳам дўстларим бўлганлиги сабабли ким бу номга сазовор бўлишининг аҳамияти йўқ эди.  Лекин мени  эълон қилишганида қайдай ҳиссиётлар кечганини бир сўз билан таърифлаб бериш мушкул.

- Суҳбат учун раҳмат. Эртанги ўйинда жамоангизга омад ёр бўлсин.

- Сизга ҳам раҳмат. 

ЧАРОС Дўстматова суҳбатлашди.

Киритилди: 19.04.2016 19:23. Ўқилди: 4928 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.