Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Бунёдкор»: яна қизил карточка, яна мағлубият

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Зоб Оҳан" учрашуви якунига етди. Сергей Лушчан шогирдлари гуруҳ босқичида кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учрашди.

Аввалги ўйинларда бўлган манзара яна такрорланди. Ўйин бошида "қалдирғочлар" рақиб дарвозаси томон босим уюштириб, вазиятлардан фойдалана олишмади. Кейинчалик эса эронликлар ўйин суръатини тенглаштириб, аста-секин ҳужумга ўта бошлади.

Иккинчи бўлимда меҳмонларнинг ҳужумларидан бирида "Бунёдкор" футболчилари қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Жерри Бенгстон дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга қочиб кетиб, ҳисобни очди.

"Ал-Айн"га қарши ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам "Бунёдкор"нинг бир нафар футболчиси майдондан четлатилди. Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Чемиртан рақиб футболчисининг кўкрагига тепиб юборгани учун ҳакам унга дарҳол қизил карточка берди.

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, мезбонлар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Ҳужумларнинг бирида Сардор Азимов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Зоб Оҳан" қарши ҳужум ташкил қилди ва пенальти ишлади. Табризий жарима зарбасидан адашмади. 0:2.

"Бунёдкор" учинчи ўйиндан кейин ўзининг очколар ҳисобини оча олмади. "Қалдирғочлар"нинг плей-оффга чиқиш имконияти кескин пасайиб кетди. "Зоб Оҳан" эса ўз очколарини 4тага етказиб олди.

ОЧЛ, "С" гуруҳи, 3-тур
"Бунёдкор" - "Зоб Оҳан" 0:2 (0:0)
Голлар: Жерри Бенгстон (55), Муртазо Табризий (90+6-пенальти)
"Бунёдкор" - 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 29.Отабек Шукуров, 30.Хуршид Ғиёсов
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов, 23.Нодирхон Камолов, 28.Давронбек Умиров, 44.Миржамол Қосимов, 97.Жавоҳир Эсонқулов
"Зоб Оҳан" - 12.Муҳаммадрашид Мазаҳери, 2.Муҳаммад Нажод Меҳди, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 6.Маҳди Маҳдипур, 7.Сайид Муҳаммадризо, 10.Эҳсон Паҳлавон, 18.Али Ҳамам, 23.Даниал Эсмоилфар, 24.Меҳрон Деракшанмеҳр, 27.Жерри Бенгстон, 30.Маҳли Ражабзода
Захира: 22.Ҳамид Эрфани, 9.Рабиҳ Атая, 11.Муртазо Табризи, 19.Меҳрдод Ғанбари, 20.Ҳужжат Хақверди, 33.Муҳаммад Сатторий, 70.Ёсир Фейзи.

Киритилди: 13.03.2017 19:57. Ўқилди: 12358 марта. Фикрлар: 35 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.