Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Бунёдкор» Лушчансиз ҳам йирик ҳисобда ютқазди

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги тур баҳси "Бунёдкор" учун ҳам, "Ал-Айн" учун ҳам шунчаки расмиятчиликка айланиб қолганди. Боиси, Амирлик клуби муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб бўлган бўлса, "қалдирғочлар" гуруҳдаги энг сўнгги поғонанини "забт" этиб бўлганди. Фақат "Ал-Айн" гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиш, "Бунёдкор" эса ОФК рейтинг жадвалида Ўзбекистон учун очко келтиришга ҳаракат қилиб кўриши мумкин эди. Бу борада мезбонлар омадлироқ чиқишди.

Сергей Лушчансиз қолган тошкентликларнинг "Ал-Айн"га кучи етмади. Буни тан олиш керак. Жамоамиз дарвоза дахлсизлигини ярим соат давомида сақлаб туришди. Аммо 34-дақиқада жамоамиз майдон марказида тўпни йўқотди. Шамроний эса бир ҳимоячи ва дарвозабонимизни муаммосиз доғда қолдириб кетди.

Ал-Айнликлар ҳисобни очиб олишганидан кейин кучни тежаган ҳолда ўйинни олиб боришди. Натижада "Бунёдкор" футболчилари олдинга ўта бошлашди. Иккинчи бўлим ўрталарида Алишер Саноев жуда қулай вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Учрашувнинг 77-дақиқасида биз яхши билган Умар Абдулраҳмон жаримадан ажойиб тўп киритиб, бунёдкорчиларнинг гол уришга бўлган шаштини синдириб қўйгандек бўлди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Умарнинг узатмасидан кейин Диакий бош билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

"Бунёдкор" йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Аммо Тўхтасинов 10 метрлардан аниқ зарба бера олмади.

Параллел кечган ўйинда Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби ўз уйида Эроннинг "Зоб-Оҳан" жамоасини мағлуб этди (2:0). Натижада "С" гуруҳидан "Ал-Айн" ва "Ал-Аҳли" клублари нимчорак финалга йўл олишди.

ОЧЛ-2017, «С» гуруҳи
«Ал-Айн» (БАА) - «Бунёдкор» (Ўзбекистон) 3:0
8 май, Ал-Айн, соат 20:40. «Ҳазза бин Зайд» стадиони
Голлар: Носир аш-Шамроний (34), Умар Абдулраҳмон (77), Иброҳим Диакий (90+1)
Ал-Айн: Холид Исо, Кайо, Умар Абдурахмон, Холид Абдурахмон, Муҳнад Салим, Носир Шамроний, Ли Мюнг-Жу, Муҳаммад Халфан, Салим Жума, Саид Жума, Данило Асприлья
Бунёдкор: Мурод Зухуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан, Донстон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов

Киритилди: 08.05.2017 22:30. Ўқилди: 8241 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.