Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бунёдкор" ФК 12 ёшга тўлди

Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига роппа-роса 12 йил тўлди.

Клуб 2005 йилнинг 6 июль санасида ташкил топган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида фаолият юрита бошлаган жамоа хаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати орқали биринчи лигага йўлланма берувчи ўтиш турнирининг финал босқичида иштирок этган. Мусобақа якунига кўра, “Қурувчи” биринчи лигага берилган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритган.

2006 йил биринчи лига баҳслари якунларига кўра, “Қурувчи” (38 учрашув, 27 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубия билан) олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Олий лигадаги дебют мавсумдаёқ “Қурувчи” ички мусобақаларда бир неча янги рекордлар ўрнатди. Мамлакат грандлари билан учрашувларда энг кўп гол уриш, энг кам гол ўтказиш, энг кўп очко жамғариш каби кўрсаткичларда янги саҳифалар очилди. Қолаверса, дебютант жамоа вакили Илҳом Мўминжонов мавсум якунида чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб жамоа номи “Қурувчи”дан “Бунёдкор”га ўзгартирилди. Қисқа фурсат ичида “Бунёдкор” беш карра мамлакат чемпиони, уч карра вице-чемпион, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги эгасига айланди. “Бунёдкор” қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасида икки марта ярим финалга қадар етиб борди. 2008 йилда “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб тан олинди. Қитъамиз футболининг энг нуфузли ташкилоти – ОФК 2015 йил якунларига кўра, “Бунёдкор” ФК хизматларини яна бир бор эътироф этди. Мавсум якунида аниқланган Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний учлик рўйхатини тўлиқ “қалдирғочлар” тўлдиришди ва якунда ғолиблик Достонбек Ҳамдамовга насиб этди. Ўтган вақт мобайнида “Бунёдкор” бренди нафақат Осиёда, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди.

Худудимизда ягона, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва барча қулайликларга эга бўлган “Бунёдкор” стадионида барпо этилди. Клуб қошидаги футбол мактаби кун саъйин янги-янги марраларни кўзлаган ҳолда фаолият юритмоқда. “Бунёдкор” тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилишмоқда.

Фаолияти давомида “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлган барча инсонларни – мураббийлар, футболчилар, мухлислар, ишчи ходимлар, ҳомийлар ва бошқаларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ишонамизки, жамоамиз ҳали янгидан-янги марраларни забт этиб, мухлисларга ёрқин ғалабаларни тақдим қилади.

Киритилди: 06.07.2017 11:08. Ўқилди: 4078 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.